Лени Йоро «Арсенал»га қарши учрашувда жароҳат олди

Khoja
28 июл 2024
«Манчестер Юнайтед»нинг ёш ҳимоячиси Лени Йоро «Арсенал»га қарши учрашувда жароҳат олди.

Ҳимоячи 35 дақиқада лондонликлар футболчиси билан тўқнашиб кетган ва шундан сўнг жароҳат олган.

Ҳозирча 18 ёшли ҳимоячининг жароҳат даражаси ҳақида аниқ маълумот берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, МЮ ушбу ёзда Лени Йорони 62 миллион еврога сотиб олганди.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com