Лэмпарднинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган беш мураббий номи маълум

Eldor Akmurzayev
13 янв 2021
Бу ҳақда Bild бош муҳаррири Кристиан Фальк хабар бермоқда.

Манбага кўра, қониқарсиз натижалар туфайли Фрэнк Лэмпард жамоани тарк этиш эҳтимоли бор.

Унинг ўрнини эгаллаш мумкин бўлган номзодлар рўйхатидан эса Томас Тухель, Массимилиано Аллегри, Брендан Рожерс, Ральф Хазенхюттль ва Юлиан Нагельсманн ўрин олди.

“Аристократлар” АПЛ жорий мавсум 17 туридан кейин 26 очко тўплаган ҳолда 9-ўринда бормоқда.

Instagram'даги махсус @angliyafutboli саҳифамизга обуна бўлинг!


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Bild