

"Йўқ, айни дамда Рюдигер ҳеч қаерга кетмайди", - деди Лэмпард.
Хабарларга кўра, "шпорлар" 27 ёшли футболчини трансферлар ойнаси сўнггига қадар таркибга жалб қилишмоқчи. Рюдигернинг хизматларига шунингдек "Пари Сен-Жермен", "Барселона" ва "Рома" клублари қизиқмоқда.
Рюдигер "Челси"га 2017 йилнинг ёзида "Рома"дан 35 миллион евро эвазига ўтган эди. Ҳимоячи ўтган мавсум АПЛ доирасидаги 20та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урди ва 1 бор ўз дарвозасини ишғол қилди. Немис футболчисииннг Англия клуби билан тузган шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.



