

Фрэнк Лэмпард — 31 йил ичида “аристократлар”нинг ўз майдонидаги дастлабки 4 та ўйинида ғалаба қозона олмаган илк мураббий бўлди. 1988 йилда Бобби Кэмбелл “Челси”даги дастлаби 4 та (3 та дуранг, 1 та мағлубият) уй учрашувида ғалаба қозона олмаганди. Лэмпард эса ҳозирча “Стемфорд Бриж”даги 4 та ўйинда 2 та дуранг ва 2 та мағлубият қайд этиб турибди.



