Лемар жорий мавсумида битта ҳам самарали ҳаракатни амалга оширмади. “Атлетико” уни 70 млн еврога сотиб олганди

“Атлетико Мадрид” Ла Лига 38-турида “Реал Сосьедад”га қарши баҳсда 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди.

Мадрид клуби сафида Тома Лемар майдонга тушмади. Франциялик футболчи захирада қолди. Ортда қолган мавсум давомида Лемар бирорта ҳам самарали ҳаракатни амалга оширмади. У Ла Лига доирасида 22 та ўйинда қатнашди. Майдонда эса ўртача 42 дақиқадан ҳаракат қилди. Чемпионлар Лигасида эса 7 та ўйинда қатнашган.

Қайд этиш жоиз, “Атлетико” Лемарни сотиб олиш учун 2018 йилда “Монако”га 70 млн евро тўлаганди.


Манба: Sports.ru