Легионерларимиз. Шерзод Файзиев жамоасида нима гап?

Оқил Абдубарноев
3 июл 2022
Хабарингиз бор, ҳимоячи Шерзод Файзиев ўтган ой Малайзиянинг “Сри Паханг” клуби билан шартнома имзолади.

Бугун “Сри Паханг” Малайзия Суперлигаси 12-тури доирасида сафарда “Теренггану”га қарши майдонга тушди. Учрашув 2:1 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди. 

Файзиев эса учрашувда тўлиқ 90 дақиқа ўйнади. Бу унинг янги жамоасидаги учинчи учрашувига айланди. 

Айни вақтда “Сри Паханг” клуби турнир жадвалида 12 турдан кейин 8 очко билан 11-ўринда бормоқда.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: championat.asia