

Остон Ўрунов ҳаракат қилаётган "Персеполис" Эрон чемпионатининг навбатдаги турида "Чадормалу" жамоаси меҳмони бўлди. Учрашувда ҳисоб очилмади. Ушбу баҳсда Ўрунов асосий таркибда майдонга тушди ва 62-дақиқада захирага олинди.
БАА чемпионатида ҳаракат қилаётган Акмал Мозговойнинг "Банияс" жамоаси мамлакат чемпионатининг навбатдаги турида "Ал Жазира"ни меҳмон қилди ва йирик 4:0 ҳисобида мағлуб бўлди.
Мозговой ушбу баҳсда асосий таркибда майдонга тушди ва 2-бўлиб бошида захирага олинди.



