Легионерлар. Абдуллаев ва Амонов жамоаси мағлуб бўлди, Ғаниев захирада қолди, Турсунов учрашувда тўлиқ иштирок этди

Aslanov Jasurbek
13 май 2024
Бугун ўзбекистонлик легионерларнинг жамоалари иштирокида баҳслар бўлиб ўтди.

БААнинг "Хорфаккан" клуби шарафини ҳимоя қилаётган Абдулла Абдуллаев ва Азизбек Амоновлар "Ал Наср"га қарши баҳсда майдонга тушишди. Абдуллаев учрашувни асосий таркибда бошлаган бўлса, Амонов иккинчи бўлим бошида майдонга тушди. Бироқ уларнинг жамоаси мағлубиятга учради.

"Ал Наср" - "Хорфаккан" 2:1

Голлар: Агудело 45, Габбьядини 58 - Лоуренси 15.


БАА чемпионатининг бошқа бир баҳсида яна бир ўзбекистонлик тўп тепаётган футболчи жамоаси майдонга тушди. Азиз Ғаниев тўп тепаётган "Шабаб Ал Аҳли" 23 турда "Эмирейтс клуб" меҳмони бўлди. Баҳс 2:3 ҳисобида "Шабаб Ал Аҳли"нинг ғалабаси билан якун топди. Афсуски, Ғаниев ушбу басҳда захирада қолди.

"Эмирейтс клуб" - "Шабаб Ал Аҳли" 2:3

Голлар: Алкасер 29, Ал Ҳамади 55 - Даббур 7, Да Круз 39, 56.


Эрон чемпионатининг 27 туридан ўрин олган баҳсида Ҳузестоннинг "Истиқлол" клуби "Нассажи Мазандаран"ни қабул қилди. Ҳузестонликлар шарафини ҳимоя қилаётган Достон Турсунов баҳсни асосий таркибда бошлади. Учрашувнинг 40 дақиқасида "Истиқлол" футболчиси Ндонг қизил карточка олиб, жамоасини қийин ҳолатга тушириб қўйди. Баҳс 1:4 ҳисобида "Нассажи"нинг йирик ғалабаси билан якун топди.

"Истиқлол" Ҳузестон - "Нассажи Мазандаран" 1:4

Голлар: Агепур 73 - Муҳаммадзода 2, Озоди 21, 42 (пен.), Аббосзода 86.


БАА ЧЕМПИОНАТИ ЖАДВАЛИ

ЭРОН ЧЕМПИОНАТИ ЖАДВАЛИ


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia