"Лечче" Элдор Шомуродовга қизиқмоқда, бироқ...

Sherzod Nurmatov
27 авг 2024
"Рома" ҳозирча Элдор Шомуродовнинг келажаги борасида бир қарорга келмаган.

"Кальяри"да ижарада ўйнаб қайтган ўзбекистонлик ҳужумчи дарҳол "Рома" томонидан трансферга қўйилган ва клуб уни сотиш ниятида эди. Бироқ Рим клубини қониқтирадиган аниқ таклифлар келиб тушмади ва "Атланта Юнайтед" билан музокаралар муваффақиятсиз якун топди.

"Corriere dello Sport" маълумотларига кўра, "Лечче" тажрибали ҳужумчини ижарага олмоқчи бўлди, бироқ бунда "Рома" унинг маошининг бир қисмини тўлаши керак бўларди.

Қайд этилишича, "Рома" Шомуродов кетса, трансфер муддати тугашига саноқли кунлар қолганида яна бир ҳужумчи билан шартнома имзолаши керак бўлади.

"La Gazzetta dello Sport" нашрининг хабар беришича, Тэмми Абрахам "Вест Хэм"га ўтишга тайёргарлик кўраётган бир пайтда Шомуродов Довбикнинг ўринбосари сифатида қолиши эҳтимоли катта.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: RomaPress