

Ўтган ой Леау "Милан" сафида бешта ўйинда майдонга тушиб, иккита гол урди ва иккита самарали узатма амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, Transfermarkt портали талқинига кўра, португалиялик ҳужумчи ҳозирда А Сериянинг энг қиммат футболчиси ҳисобланади. Унинг нархи 70 дан 85 миллион еврога кўтарилган.
"Милан" айни дамда Италия чемпионати турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда. Стефано Пиоли шогирдлари пешқадам “Наполи”дан 8 очко ортда қолмоқда.



