

"Чиғатой" стадионида бўлиб ўтган мусобақа икки ёш тоифасида ўтказилди.
2005 йилда туғилган футболчилар орасида "Спартак" жамоаси чемпион бўлди. Иккинчи ўринни "Бунёдкор" банд этган бўлса, кучли учликни "Пахтакор" якунлаб берди.
2006 йилда туғилган болалар орасида "Локомотив"га тенг келадиган жамоа топилмади. Кумуш медаллар "Пахтакор"га, бронза медаллар "Бунёдкор"га насиб қилди.



















