Лаутаронинг агенти: "У "Интер" лойиҳасининг асосий бўлаги"

Mirjalol Normatov
17 авг 2021
"Интер" футболчиси Лаутаро Мартинеснинг агенти Алехандро Камано мижози жамоада қолишни истаётганини маълум қилди.

"Лаутаро "Интер"да қолишни истамоқда. У клуб лойиҳасига ишонади ва яна бир скудетто ютишни истамоқда. Лаутаро лойиҳанинг асосий бўлаги.

"Интер" вакиллари билан учрашув чоршанба куни бўлади. Унинг жамоада қолиши учун барча ишни қиламиз. Мартинесга Милан шаҳри ёқади. У жамоадошлари ва мураббийлари билан яхши муносабатда.

Лаутаро пул ҳақида ўйламаяпти. Бу билан агентлар шуғулланади. Айтишим мумкинки, одамзод исталган ҳолатга кўникиб кета олади", - деди Камано.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal