Лаутаро Мартинес "Реал" ёки "Барселона"га ўтишга тайёр

Omonjon To`xtamirzayev
28 янв 2024, 15:44
Аргентиналик футболчи фаолиятини Ла Лигада давом эттириши мумкин.

"Интер" анчадан буён 26 ёшли футболчи билан янги шартнома имзолаш ниятида, лекин бугунги кунга келиб, музокаралар боши берк кўчага кириб қолган. 

Форвард хизматларига испан грандлари "Барселона" ва "Реал" қизиқаётгани кўп бор айтилганди. Ҳар икки клуб 2024 йил ёзида ҳужумчи трансферини амалга оширишга уриниб кўриши мумкин.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo