Лаутаро Мартинес: "Ўз майдонимизда гол ура олмаётганим менга иштиёқ берди"

Mirjalol Normatov
10 дек 2023
А Сериянинг 15-турида "Интер" ўз майдонида "Удинезе"ни йирик ҳисобда таслим қилди.

Ушбу учрашувда миланликлар ҳужумчиси Лаутаро Мартинес ҳисобига бир гол ёздириб қўя олди. Шу орқали у 2023 йилдаги 28-голини киритишга муваффақ бўлди.

"Ўз майдонимизда гол ура олмаётганим куч берди ва тўпни йўқотишим билан уни олиб қўя олдим ва дарвозага тепдим, гол. 28та гол? Асосийси - жамоага ёрдам бераётганим ва биз ҳали ҳам ўзимиз истаётган йўлда эканлигимиз", - деди футболчи "fcinter1908.it" нашрига.

"Интер" навбатдаги турда "Лацио"га қарши баҳс олиб боради.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: fcinter1908.it