Лаутаро Мартинес: "Месси - дунёнинг энг зўр ўйинчиси. У барча учун намуна, биз ундан ўрганишимиз керак"
26 июл 2021 08:16
Янгиликлар
Лаутаро Мартинес: "Месси - дунёнинг энг зўр ўйинчиси. У барча учун намуна, биз ундан ўрганишимиз керак"
"Интер" ҳужумчиси Лаутаро Мартинес Аргентина терма жамоасидаги шериги Лионель Месси ҳақида гапирди.
"Месси - дунёнинг энг яхши ўйинчиси. У бизники, аргентиналик. Месси максимум даражада машғулот қилади, у барча учун намуна.
Месси бошқа ўйинчилар қилмаётган барча ишни қилади. Биз бундай ҳузур олишимиз ва ундан ўрганишимиз керак.
Мен 20 ёшлигимда у билан терма жамоада бўлган биринчи кунимни эсимдан чиқармайман. У мени қабул қилганди. Мен унинг қандай машғулот қилганини кўргандим ва айтгандимки, бу орзу.
Месси Америка Кубогидаги ғалабадан жуда ҳам мамнун, биз унга ютқазилган финаллардан кейинги очликни қондиришга ёрдам бердик. Энди у ютди ва мен у учун жуда ҳам мамнунман", - дейди Мартинес.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?
Фикрлар