Ларс Лагербек: ““Барселона”нинг ПСЖ устидан ғалабаси – бу Суарес номли театрнинг ғалабаси”

Aslanov Jasurbek
10 мар 2017, 00:14
Норвегия терма жамоаси бош мураббийи Ларс Лагербек Чемпионлар лигаси чорак финалида “Барселона”нинг ПСЖ устидан қозонилган ғалабаси ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

“Эссиз, футбол. Барчаси симуляциялар орқали ҳал этилди.

Жуда афсусдаман. Бу Суарес номли театрнинг саҳна кўринишларидан бири. Нима учун футболга бош ҳакам ёрдамчилари керак-ки, агар улар майдонда бўлаётган вазиятни илғай олишмаса?!” - деди Лагербек Швециянинг Viasat Sport телеканали эфиридаги чиқишида. 


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: El Mundo