Лапорта - Левандовскининг дисквалификацияси ҳақида: "Бу нотўғри бўлди"
29 ноя 2022 20:55
Янгиликлар
Лапорта - Левандовскининг дисквалификацияси ҳақида: "Бу нотўғри бўлди"
"Барселона" президенти Жоан Лапорта ҳужумчи Роберт Левандовскининг ЛаЛигадаги дисквалификацияси ҳақида гапирди.
"Левандовскини уч ўйинга четлатишдан маъно йўқ. Менимча, энг яхши қарор бир ўйин бўларди.
Майли, улар минимал эмас, максимал равишда кўпроқ ўйинга четлатишни исташди. Клубдагилар комиссиянинг қароридан мамнун эмас", - деди "Барселона" президенти.
"Осасуна"га қарши ўйиндаги хатти-ҳаракатлари сабабли Левандовски ЛаЛиганинг уч ўйинига дисквалификация қилинди. Учрашувнинг биринчи бўлимида майдондан четлатилган футболчи захира ҳакамига қарата бармоғини бурнига теккизганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар