Лапорта: "Агар Худо бор бўлса, у "Барса" томонида"
14 окт 12:40
Янгиликлар


Лапорта: "Агар Худо бор бўлса, у "Барса" томонида"
"Барселона" президенти Жоан Лапорта Худога ишонишини, лекин динга эътиқод қилмаслигини айтди.
"Мен Худога ишонаман. Имон менга ёрдам беради, лекин мен бунга амал қилмайман. Менга эътиқод ёқади. Бир эпископ айтганидек, жаннат – бу "Барса" ҳар беш дақиқада "Реал"га гол урадиган жой. Агар Худо бор бўлса, у "Барса" томонида", – деди Лапорта.
Ла Лиганинг 8-туридан сўнг "Реал" 21 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда, "Барселона" эса 19 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Жамоалар 26 октябрь куни Ла Лиганинг 10-тур учрашувида ўзаро тўқнаш келади.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар
Иккинчидан бу Лапорта ва шунга ўхшаганлар бари адашганлар(фотиха сурасида баён билинган)