"Ланс" сардори ва етакчиси фаолиятини «Ал Насср»да давом эттиришга яқин

Alisher
18 июл 2023
"Ланс" ярим ҳимоячиси Секо Фофана фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради.

Фабрицио Романонинг маълум қилишича, "Ал Насср" Кот-д'Ивуар терма жамоасининг 28 ёшли футболчисини сотиб олади. Унинг трансфер суммаси 30 миллион евродан камроқ бўлади, бу футболчининг француз клуби билан шартномасида товон пули сифатида белгиланган.

Фофана 2022/23 йилги мавсум барча турнирларда 39 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.


AlisherМуаллиф
Манба: championat.com