"Ланс" эквадорлик ҳимоячини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди

Sherzod Nurmatov
10 янв 2024
Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

"Баия" ва Эквадор терма жамоаси ҳимоячиси Жоаннер Чавес мавсум охиригача "Ланс"да ижарада ўйнайди. 



Янги келган футболчи 13-рақамда ҳаракат қилади.

21 ёшли чап қанот ҳимоячиси Бразилия клуби сафида  44 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урган ва 10 та сариқ карточка олган.

"Ланс" ўз етакчиларидан бири Дансони сотиб ниятида, унга жиддий қизиқишлар мавжуд. У кетса, Абдуқодир Ҳусанов асосий таркиб футболчисига айланиши мумкин.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: rclens.fr