ЛаЛига. "Сельта"дан “comeback”​, қаҳрамон эса Яго Аспас

Eldor Akmurzayev
31 мар 2019, 01:15
ЛаЛиганинг 29-турида “Сельта” ўз уйида “Вильярреал”ни қабул қилиб иродали ғалабага эришди.

Мусобақанинг қуйи поғоналарида бораётган жамоалар ўртасидаги биринчи бўлимда “сариқ сув ости кемаси” футболчилари иккита гол уриб олдинга ўтиб олди. Бироқ. кейинги таймда мезбонлар ўзига келиб, ҳисобни 3:2 кўринишига олиб келишди. Учрашув қаҳрамони эса “Сельта” таркибида дублни расмийлаштирган испаниялик 31 ёшли ҳужумчи Яго Аспас бўлди. Умуман Аспас жорий чемпионатда 19та ўйинда қатнашиб, 12та гол урган. 

Мазкур муваффақиятдан кейин, Франсиско Эскриба шогирдлари 28 очко билан 18-ўринда қолди. Улардан бир очко кўпроқ жамғарган “Вильярреал” эса 17 поғонада бормоқда.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: championat.asia