UZ

Сўнгги янгиликлар

08:44Максим Шацких «Андижон»даги дебют учрашувидан сўнг нималар деди?  3 08:13Пролига. Бугун 2-даврага старт берилади  0 07:40Суперлига. Бугун Тошкентда ажойиб ўйин бор  4 06:00Суперлига. Тошкентдаги чангли ўйинда дуранг қайд этилди. "Қўқон-1912" ўз майдонида, "Андижон" эса сафарда мағлубиятга учради  0 01:55Лига 1. Хвичанинг дубли ПСЖга "Осер" устидан ғалабани тақдим этди  1 01:14"Ливерпуль" янги битимни эълон қилди  4 00:47Баҳром Ҳайдаров: "Иккита мағлубиятдан сўнг фожиа ясаш нотўғри"  3 00:45Гвардиола мавсумда 16 та ўйинда мағлуб бўлди. "Ман Сити" устози фаолиятидаги антирекордни янгилади  10 23:38Рўзиқул Бердиев: "Қўқон-1912" анча курашувчан жамоа эканлигини билардик"  6 23:30Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Файҳа" сўнгги дақиқаларда урилган голлар эвазига "Ал Ухдуд"ни мағлуб этди, Шукуров 90 дақиқа ўйнади  1 22:46Суперлига. "Шўртан" мавсумдаги илк ғалабасини бир киши кам бўлиб қолган "Андижон" устидан қўлга киритди  87 22:31Англия кубоги. "Манчестер Сити" финалда "Кристал Пэлас"га мағлуб бўлиб, жорий мавсумда соврин ютиш имкониятини қўлдан чиқарди  88 21:51Вадим Абрамов: "Жуда ёмон ўйин намойиш этдик. Мухлислардан узр сўрайман"  5 21:31Улуғбек Бакаев: "Мағлубиятли сериядан сўнг қайд этилган дурангни яхши натижа деб ҳисоблайман"  9 21:20"Ливерпуль" 35 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  4

ЛаЛига. "Классико" "Реал"ни 9-ўринга тушириб юборди, тўпурарлар пойгасида Аспас етакчи (тур шарҳи) Янгиликлар

ЛаЛига. "Классико" "Реал"ни 9-ўринга тушириб юборди, тўпурарлар пойгасида Аспас етакчи (тур шарҳи)

ЛаЛиганинг 10-турида содир бўлган энг муҳим воқеалари эътиборингизга ҳавола қиламиз.

"Эл-Классико"

Турнинг энг муҳим учрашуви "Камп Ноу"да бўлиб ўтди. Кетма-кет муваффақиятсизликларга учраётган "Реал" "Барселона" меҳмони бўлди. Баҳс кўпчилик кутганидек каталонияликлар устунлигида ўтди. "Қироллик клуби"нинг қониқарсиз натижалари жамоа футболчиларининг кайфиятига таъсир кўрсатгани аниқ. Ўйиндаги илк гол Филиппе Коутиньо томонидан киритилди. Хорди Альба чап қанотдан жарима майдончасига ёриб кирди ва тўпни орқароқда келаётган бразилияликка узатди, ярим ҳимоячи эса чап оёғи билан дарвозани аниқ нишонга олди.

Каталония клубининг иккинчи голи пенальтидан урилди. Бош ҳакам VAR тизими орқали Варан Суаресга қўполлик ишлатганини аниқлади ва 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Уругвайлик форвард дуэлда Тибо Куртуга имконият қолдирмади. Биринчи бўлим 2:0 ҳисобида мезбонларнинг ҳисобдаги устунлиги билан якунланди.

50-дақиқада Бензема бошлаб берган ҳужум Марселонинг голи билан якунланди. Бразилиялик ҳимоячи Каталония клуби жарима майдончасидаги палапартишликдан фойдаланиб, рақиб дарвозасини ишғол қилди. 2:1. Бу гол "қаймоқранглилар" ва уларнинг мухлисларида умид уйғотди. Бир неча дақиқа ўтар-ўтмас Модрич дарвоза устунини нишонга олди. Суарес ҳам тўпни тўсинга текказиб, "Қироллик клуби"га жавоб берди.

Ўйин тақдирини ҳал қилган гол 75-дақиқада киритилди. Каталония клуби қарши ҳужумга ўтди, Серхи Роберто тўпни Луис Суаресга ташлаб берди, ҳужумчи боши билан дарвозанинг бурчагига зарба бериб, ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

82-дақиқа. Хорди Альба ўз жарима майдончаси олдидан тўпни Луис Суаресга узатди. Серхио Рамос ҳаводан келаётган тўпни кўкраги билан тўхтатишга уринди, бироқ у қўпол хатога йўл қўйди. Луис Суарес рақиб дарвозабони билан бирга-бир чиқиб, хет-трик қайд этди.

Ўйиндаги сўнгги гол захирадан ўйинга қўшилган Артуро Видаль ҳисобига ёзилди. Чилилик ярим ҳимоячи Усмон Дембеленинг узатмасини дарвозага бош билан тўғирлаб қўйди.

Ушбу учрашувдан сўнг "Реал" турнир жадвалида 9-ўринга тушиб кетди. 29 октябрь куни жамоа бош мураббийи Хулен Лопетеги истеъфоси ҳақида эълон қилинди.

Барселона

Филиппе Коутиньо - 11', Луис Суарес - 30', Луис Суарес - 75', Луис Суарес - 83', Артуро Видаль - 87'

Примера Дивизион . 10-тур

28/10/2018, 20:15

1
:
5
Тугади

Реал Мадрид

Марсело - 50'

Стадион: Camp Nou, 90985 томошабин

Бош ҳакам: Jose Sanchez

45'
90'
11'  Филиппе Коутиньо
11'  Жорди Альба
30'  Луис Суарес
38'  Иван Ракитич
69'  Рафинья (Нелсон Семеду)
74'  Филиппе Коутиньо (Усман Дембеле)
75'  Луис Суарес
75'  Серхи Роберто
77'  Луис Суарес
83'  Луис Суарес
83'  Серхи Роберто
84'  Артур (Артуро Видаль)
87'  Артуро Видаль
87'  Усман Дембеле
39'  Начо Фернандес
46'  Рафаэль Варан (Лукас Васкес)
50'  Марсело
53'  Гарет Бэйл
77'  Гарет Бэйл (Марко Асенсио)
82'  Марсело (Мариано Диас)


10-тур натижалари

Бу турда "Эл-Классико"дан ташқари ҳайрон қоларли натижалар бўлмади. Айни дамда ажойиб ўйин кўрсатаётган "Алавес" 10-турда "Вильярреал"ни таслим этди ва турнир жадвалидаги 2-ўрнини сақлаб қолди. Чемпионлар лигасида иштирок этаётган "Валенсия" эса "чўкиш"да давом этмоқда. "Кўршапалаклар" бу тур "Атлетик" меҳмони бўлишди ва уйга 1 очко билан қайтишди.


Турнир жадвали

"Реал" "Барселона"дан учралган мағлубиятдан сўнг ЛаЛига турнир жадвалининг 9-поғонасига тушиб кетди. "Қироллик клуби" бу борада сўнгги 17 йил ичидаги энг ёмон натижани қайд этди.


Тўпурарлар рўйхати

10-турда хет-трик қайд этган форвардлар (Яго Аспас ва Луис Суарес) тўпурарлар пойгасининг кучли бешлигига кириб олди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика