

Олдинроқ, Каталония клуби 2016-2018 йилларда ўш апайт ҳакамлар қўмитаси вице-президенти бўлган Хосе Мария Энрикес Негрейрега 1,4 млн. евро ўтказиб бергани айтилган эди. Клубдагилар бу тўлов ёш футболчилар ҳисоботи ва ҳакамлик учун амалга оширилган дейишди. Кейин "Барселона" Негрейрега 2003 йилдан бери умумий 4,7 млн. евро тўлагани маълум бўлди.
Маълумотларга кўра, ЛаЛига ҳакамлари яқин вақт ичида Негрейрани судга бермоқчи. Реферилар уларнинг обрўси ва ҳалоллигига таъсир кўрсатувчи воқеаларга жим қараб турмочи эмас.



