"Лацио" Моррисонни сотиб олмоқчи

Aslanov Jasurbek
13 янв 2015
Жанжалкаш ярим ҳимоячи Равел Мориссон Англия премьер-лигасини тарк этиши мумкин.

Sky Sports нашрининг хабарига кўра, футболчига Римнинг "Лацио" клуби қизиқмоқда.

Айни пайтда Мориссон "Вест Хэм" аъзоси ҳисобланади. У мавсум бошида "Кардифф"га ижарага берилган эди. Декабрь ойида МЮнинг собиқ футболчиси Лондонга қайтганди. Мориссон ушбу мавсумда Чемпионшипда 7та ўйинда майдонга тушди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: sport-express.ru