“Лацио” Фелипе Андерсоннинг ўрнига Азмунни кўзлаяпти
10 июн 2018 09:48
Янгиликлар
“Лацио” Фелипе Андерсоннинг ўрнига Азмунни кўзлаяпти
Қозоннинг “Рубин” клуби ҳужумчиси Сердар Азмун “Лацио” қизиқишлари доирасига тушиб қолди.
Аслида римликлар ўтган йилнинг ёзидаёқ Эрон терма жамоаси етакчисига таклиф билан чиқишганди. Ўшанда “Рубин” 23 ёшли футболчи учун 20 млн евро сўраган, лекин бу сумма “Лацио”ни қониқтирмаганди.
Италия клуби Азмунга жамоани тарк этишга яқин турган бразилиялик хавбек Фелипе Андерсонга издош сифатида қарамоқда. Андерсон катта эҳтимол билан “Вест Хэм”га кўчиб ўтади.
Маълумот учун, ўтган мавсумда Сердар Азмун “Рубин” либосида барча турнирларда жами 28та учрашувда майдонга тушиб, 5та гол киритди ва 6та голга ҳаммуаллифлик қилди.

Ҳавола :
Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Месси "Америка қироли" мукофотини қўлга кирита олмади. Уни "Фламенго" ярим ҳимоячиси ортда қолдирди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Фикрлар