"Ла Лигада комбинацион футбол ўйналади". Де Бур ван де Бекка Ла Лигага йўл олишни маслаҳат берди

Alisher
8 янв 2021
Нидерландия терма жамоаси собиқ ўйинчиси Роланд де Бур "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Донни ван де Бек ўз кучини Ла Лигада синаб кўриши керак деб ўйлайди.

"Тез орада Европа чемпионати бошланади. Шубҳасиз Донни у ерда ўйнашни хоҳлайди. Агар унинг МЮдаги вазияти ўзгармаса, уни ижарага бериш ёки сотиш керак.

Ўйлайманки, унинг услуби Англия футболига эмас, Испания футболига тортади.

Премьер-лигада кўп югуришади, Испанияда эса кўпроқ комбинацион футболга эътибор қаратилади. Донни яхши формада. Аммо, "Аякс" услуби унга мос тушарди", - дейди нидерландиялик.


AlisherМуаллиф
Манба: AD