

Ла Лига август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодларни маълум қилди, мукофот соҳиби мухлислар сўровномаси орқали аниқланади. Август ойи якунлари бўйича мукофотга 5 нафар футболчи даъвогарлик қилмоқда.
Ламин Ямал ("Барселона") - 3 та ўйин, 2 та гол, 2 та голли узатма;
Килиан Мбаппе ("Реал") - 3 та ўйин, 3 та гол;
Нико Уильямс ("Атлетик") - 3 та ўйин, 1 та гол, 1 та голли узатма;
Пере Милья ("Эспанёл") - 3 та ўйин, 2 та гол;
Николя Пепе ("Вилярреал") - 3 та ўйин, 2 та гол, 1 та голли узатма.
Мухлислар 8 сентябргача ўз овозларини беришлари мумкин.



