Ла Лига. "Реал" яна очко йўқотди — "Севилья" билан фарқ 4 очко
12 фев 2022 22:21
Янгиликлар
Ла Лига. "Реал" яна очко йўқотди — "Севилья" билан фарқ 4 очко
Вильярреал – Реал Мадрид 0:0
"Эстадио де ла Серамика" ўйингоҳи
"Вильярреал" – Рульи, Фойт, Альбиоль, Пау Торрес, Альберто Морено, Педраса (Эступиньян, 74), Парехо, Иборра (Тригерос, 67), Ло Чельсо (Орье, 87), Чуквуэзе (Пино, 74), Данджума (Диа, 67).
"Реал Мадрид" – Куртуа, Карвахаль, Алаба, Милитао, Марсело (Начо, 82), Кроос, Каземиро, Вальверде (Модрич, 78), Бэйл (Йович, 74), Асенсио (Родриго, 78), Винисиус Жуниор (Азар, 82).
Огоҳлантиришлар: Милитао (23), Фойт (23), Асенсио (29), Бэйл (45), Альбиоль (51), Каземиро (88).
Вильярреал Примера Дивизион . 24-тур 12/02/2022, 20:15
Реал Мадрид Стадион: Estadio de la Ceramica, 17894 томошабин Бош ҳакам: Jose Sanchez
Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.
Херонимо Рульи учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Шу паллада ҳакамнинг финал ҳуштаги янгради ва жамоалар бир очкодан ишлаб олишди.
90+3-дақиқа. "Вильярреал"нинг ҳам ҳужуми охирига етмади.
90+2-дақиқа. Қандай вазият?! Азарнинг ажойиб ҳаракати ва узатмасидан кейин Йович дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, тўпни унинг устидан ташлаб қўйди, лекин яна устун... Такрорий уринишдаги зарбани эса ҳимоячи қайтариб қолди.
Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
90-дақиқа. Учрашувнинг сўнгги дақиқасида "Вильярреал" гол уриб кетиши мумкин эди. Куртуа яхши ҳаракат қилди, қўшимчасига ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди.
88-дақиқа. Огоҳлатириш! Каземиро рақибини меҳр билан ушлаб қолиб, қўйиб юбормади. Сариқ карточкани эса кулиб қарши олди. Сабаби у бу ҳаракатининг оқибатини яхши биларди.
88-дақиқа. Родриго оффсайдда қолиб кетганди.
87-дақиқа. Ўзгариш! Ло Челсо ўрнига майдонга Серж Орье туширилди.
86-дақиқа. Ўйин темпи бироз тушгандек.
84-дақиқа. Родриго тўп оширишда оддий вазиятда хатога йўл қўйди ва ҳужум бошланиш фазасидаёқ узилиб қолди.
82-дақиқа. Ўзгаришлар! Винисиус ва Марсело учун ўйин якунига етди. Ўйинга эса Начо ва Эден Азар қўшилди.
81-дақиқа. Булае Диа Родригони жарима майдонига кириб кетишига йўл қўймади.
79-дақиқа. Марсело қўполлик билан тўхтатилди.
78-дақиқа. Ўзгаришлар! Асенсио ва Вальверде ўрнига Модрич ва Родриго майдонга туширилди.
76-дақиқа. "Реал" дарвозаси олдида хавфли вазиятлар юзага келди, лекин Алаба ва Куртуа ишончли ҳаракат қилишди.
"Вильярреал"да эса Сэмюэл Чуквуэзе ўрнига Ереми Пино, Альфонсо Педраса ўрнига эса Эступиньян ўйинга қўшилди.
74-дақиқа. Ўзгариш! Гарет Бэйлнинг ўрнига Лука Йович майдонга туширилди.
73-дақиқа. Гарет Бэй тўпни ошираётган паллада Винисиус ўйиндан ташқари ҳолатда эканлиги маълум бўлди.
71-дақиқа. Бу сафар Карлос Каземиро зарба берди, тўп ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди. Бурчакдан узатилган тўпни эса дарвозабон эгаллаб олди.
70-дақиқа. Тони Кроос жарима майдончасига кирмай зарба берди, уриниши аниқ, аммо Рули бугун бундай зарбани ўтказиб юбормайди.
69-дақиқа. "Реал" иккинчи бўлимда рақиб дарвозаси томон кўпроқ хавф солмоқда.
66-дақиқа. Ўзгариш! Висенте Иборра ўрнига Ману Тригерос, Арне Грёневелд ўрнига эса Болае Диа тушди.
64-дақиқа. Гарет Бэйл бирга-бир вазиятдан зарба берди, аммо бу сафар ҳам Херонимо гол бўлишига йўл қўймади.
62-дақиқа. "Реал"нинг жуда узоқ давом этган ҳужуми ноаниқ узатма сабаб узилиб қолди.
58-дақиқа. Яна Рули! Винсиусда қулай вазият бўлди, у зарба ҳам берди, лекин посбон бразилиялик футболчини чиройли тарзда қарши олди.
57-дақиқа. Марко Асенсионинг қанотдан узатмасидан кейин яна Бэйл тўпга интилди, аммо ета олмади.
56-дақиқа. ГАРЕТ БЭЙЛ!!! Винсиус бу сафар тўпни шеригидан қизғонмади ва уэльсликнинг зарбасидан кейин Рулининг қўлларига теккан тўп, дарвоза тўсини орқали майдонни тарк этди.
55-дақиқа. Карвахаль фол ишлатди деб топилди.
51-дақиқа. Огоҳлантириш! Рауль Альбиол қанотдан олдинга ўтиб кетаётган Винисиусни тўхтатишнинг фолсиз йўлини топа олмади.
50-дақиқа. Милитао тўпни олиб қўйгач, Марсело ўз жамоаси ҳужумини бошлаб берди ва Асенсио зарба берди, лекин тўп дарвозадан бироз юқорироқдан ўтиб кетди.
49-дақиқа. Рули ҳаводан келаётган тўпни қайтариш чоғида Рауль Альбиолни ҳам аяб ўтирмади. Ҳимоячи ёрдамга мухтож.
47-дақиқа. "Реал" тўпни назорат қилмоқда.
46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди!
Бўлди, биринчи бўлим якунига етди ва ҳозирча ҳисоб 0:0.
Узатмадан кейин Каземиро зарба берди, лекин оффсайд.
45+4-дақиқа. Яна Винисиусга нисбатан рақиблардан бири қўполлик ишлатгандек. Ҳар ҳолда футболчининг юзига рақибнинг қўл билан ҳаракатидан кейин "Реал" футболчиси майдонга йиқилди.
45+2-дақиқа. "Вильярреал" тўп билан муомалада бўлиб турибди.
45+1-дақиқа. Огоҳлантириш! Гарет Бэйл майдон марказида рақиби оёғига очиқчасига зарба берди.
45-дақиқа. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.
45-дақиқа. Винисиус тўпга тегмай рақибни доғда қолдирганди, лекин кейин тўп футболчидан орқароқда қолиб кетди.
42-дақиқа. Гарет Бэйлнинг ажойиб ҳаракати оқибатида вазият юзага келди, лекин Херонимо Рули ҳам жамоасига панд бермади.
Фоллар бўйича кўрсаткич 5:2 мезбонлар фойдасига.
40-дақиқа. Мезбонлар учинчи бурчак зарбасидан ҳам наф чиқара олишмади.
39-дақиқа. Чуквуеэзе зарбаси нишонга аниқ бормади.
38-дақиқа. Винисиус икки рақибига қараб борди ва тўпни ёнга ташлагач, улардан бирига тўқнашиб йиқилди, аммо ҳакам фол йўқ деб ҳисоблади.
35-дақиқа. Гарет Бэйл имкон туғилиши ҳамоноқ зарба берди, лекин ноаниқ.
34-дақиқа. Парехонинг зарбаси ўхшамади. Тибо Куртуа тўпни эркин зарба билан ўйинга киритади.
33-дақиқа. Чуквуэзе қанотда Марселони алдаб кетди ва узатмани амалга оширди, бироқ Карвахаль тўпни майдондан чиқариб юбориб, хавфни бартараф этди.
Футболчи ўрнидан турди ва ўйин давом эттирилади.
29-дақиқа. Огоҳлантириш! Марко Асенсио бир нечта рақиблари ўраб олганди, тўпни ўзи билан олиб кетиш мақсадида амалга оширган ҳаракати давомида Висенте Иборрага жароҳат етказиб қўйиши ҳеч гап эмасди.
28-дақиқа. Вальверде бошлаб берган ҳужумни яна ўша Винни зарба билан якунлади, лекин уриниш жуда ноаниқ чиқди.
25-дақиқа. Ҳимочилар Винисиусга имкон қолдиришмади, "Вильярреал"нинг эҳтимолий қарши ҳужумини эса Гарет Бейл прессингда фаоллик кўрсатиб, тўхтатиб қолди.
23-дақиқа. Огоҳлантиришлар! Ҳакам ортиқча гаплари учун Эдер Милитао ва Хуан Фойтга сариқ карточка кўрсатди.
21-дақиқа. Рақибнинг хатосидан кейин тўпни эгаллаб олган Марсело дарҳол шундай хато билан жавоб берди.
18-дақиқа. Хавфли вазият! Ҳозир "Вильярреал" футболчилари ҳисобни очишга жуда яқин келишганди, Ло Челсодан узатмасидан кейин Грёневельднинг зарбасидан кейин тўп дарвоза устунига тегиб қайтди.
Узатмадан кейин Каземиро кўнгилдагидек зарба бера олмади.
16-дақиқа. Яна Винни йиқитилди - жарима зарбаси.
14-дақиқа. Мезбонларнинг ҳужуми узилиб қолди.
13-дақиқа. Рауль Альбиол жарима майдончаси ичида Винисиусга нисбатан кескин ҳаракат қилди. Лекин ҳакам ҳимоячи фол ишлатмади деб топди.
1-дақиқа. Ўйин бошланди!
Вильярреал Примера Дивизион . 24-тур 12/02/2022, 20:15
Реал Мадрид Стадион: Estadio de la Ceramica, 17894 томошабин Бош ҳакам: Jose Sanchez
"Вильярреал" – "Реал Мадрид"
20.15, "Эстадио де ла Серамика"
"Виляьрреал – Рульи, Фойт, Альбиоль, Пау Торрес, Педраса, Иборра, Ло Чельсо, Парехо, Чуквуэзе, Данжума, Морено
"Реал Мадрид" – Куртуа, Карвахаль, Милитао, Алаба, Марсело, Вальверде, Каземиро, Кроос, Асенсио, Бэйл, Винисиус
Фикрлар