UZ

Сўнгги янгиликлар

09:40Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 09:18Чет эллик мутахассис Суперлига жамоасининг бош мураббийи бўлади  0 08:48Ҳусниддин Алиқулов фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин  4 08:22Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди  13 02:59Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда очко йўқотди  3 02:51А Серия. "Интер" ўз майдонида "Болонья"ни мағлуб этди  1 02:44Лига 1. ПСЖ дербида "Париж"ни мағлуб этди  2 02:10Африка кубоги. 1/8 финал. Камерун ЖАРни мағлуб этди, Марокаш Танзаниядан устун келди  1 00:58Тео Эрнандес А Серияга қайтиши мумкин  0 00:30АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  44 23:24Винисиус 18 та ўйиндан бери гол уролмаяпти. Охирги гол октябрь ойининг биринчи ярмида киритилган  2 22:40АПЛ. “Ньюкасл” “Кристал Пэлас”ни, “Брентфорд” “Эвертон”ни мағлуб этди, “Тоттенхэм” эса ўз уйида “Сандерленд”ни мағлуб эта олмади  1 22:30АПЛ. "Фулхэм" "Ливерпул"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада ўтказиб юборилган голдан сўнг 90+7 дақиқада тўп киритиб, ҳисобни тенглаштирди  15 22:15Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди  52 21:44"Челси" "Астон Вилла" юлдузи учун катта таклиф тайёрламоқда  3

Ла Лига. "Севилья" жанговар кечган учрашувда "Реал Мадрид" билан дуранг ўйнади Янгиликлар

Ла Лига. "Севилья" жанговар кечган учрашувда "Реал Мадрид" билан дуранг ўйнади

"Севилья" ҳамда "Реал" ўртасида ўтказиладиган баҳс якунланди.

Ла Лига. "Севилья" - "Реал Мадрид" 1:1

Голлар: Давид Алаба (автогол) 74', Даниэль Карвахаль (Тони Кроос) 78'

"Севилья": 13. Эрьян Нюланд, 16. Хесус Навас, 6. Неманья Гудель (22. Лоик Баде 77'), 4. Серхио Рамос, 19. Маркос Акунья, 24. Бубакари Сумаре, 10. Иван Ракитич, 18. Жибриль Соу (17. Эрик Ламела 88'), 5. Лукас Окампос, 15. Юссеф Эн-Несири (9. Рафа Мир 88'), 11. Доди Лукебакио (7. Сусо 67').

Захира: 1. Марко Дмитрович, 3. Адриа Педроса, 8. Жоан Жордан, 14. Нианзу Куасси, 20. Фернандо, 21. Оливер Торрес, 25. Аднан Янузай, 26. Хуанлу Санчес.

"Реал Мадрид": 25. Кепа Аррисабалага, 2. Даниэль Карвахаль, 22. Антонио Рюдигер, 4. Давид Алаба, 23. Ферлан Менди (20. Франсиско Гарсия 88'), 18. Орельен Тчуамени (12. Эдуардо Камавинга 67'), 15. Федерико Вальверде (10. Лука Модрич 67'), 8. Тони Кроос, 5. Жуд Беллингем, 11. Родриго (14. Хоселу 79'), 7. Винисиус Жуниор (21. Браим Диас 88').

Захира: 13. Андрей Лунин, 17. Лукас Васкес, 26. Диего Пинеиро.

Огоҳлантиришлар: Серхио Рамос 76', Хесус Навас 78', Лукас Окам 86', Винисиус Жуниор 86', Бубакари Сумаре 87', Эдуардо Камавинга 90+4', Эрик Ламела 90+7' 

Севилья

Давид Алаба - 74'

Примера Дивизион . 10-тур

21/10/2023, 22:30

1
:
1
Тугади

Реал Мадрид

Даниэль Карвахаль - 78'

Стадион: Estadio R. Sanchez Pizjuan, 41212 томошабин

Бош ҳакам: Ricardo De Burgos

45'
90'
67'  Доди Лукебакио (Сусо)
74'  Давид Алаба
76'  Серхио Рамос
77'  Неманья Гудель (Лоик Баде)
77'  Хесус Навас
86'  Лукас Окампос
87'  Бубакари Сумаре
87'  Юссеф Эн-Несири (Рафа Мир)
87'  Джибриль Соу (Эрик Ламела)
90'  Эрик Ламела
4'  Федерико Вальверде
67'  Орельен Тчуамени (Эдуардо Камавинга)
67'  Федерико Вальверде (Лука Модрич)
78'  Даниэль Карвахаль
78'  Тони Кроос
79'  Родриго (Хоселу)
85'  Карло Анчелотти
86'  Винисиус Жуниор
88'  Винисиус Жуниор (Браим Диас)
88'  Ферлан Менди (Франсиско Гарсия)
90'  Эдуардо Камавинга


90+9. Ўйин якунланди!

90+9. Крооснинг зарбасини дарвозабон эгаллаб олди.

90+7. "Севилья" дарвозаси томон жарима зарбаси белгиланди.

90+4. Жарима зарбасидан ҳаволатиб узатилган тўпни Рамос боши билан дарвозага йўллади, бироқ ноаниқ бўлди.

90. Ўйиннинг асосий вақтига 7 дақиқа қўшиб берилди.

85. Винисиус ва "Севилья" футболчилари ўртасида баҳс келиб чиқди. 

80. Бошланди! Рамоснинг бош билан берган зарбасини Кепа ажойиб тарзда қайтарди!

80. Ўйиннинг сўнгги дақиқалиги бошланди. Буёғига майдон янада "ёнади".

Кроос жарима зарбасидан тўпни ҳаволатиб узатди, Дани боши билан дарвозага йўллади ва гол урди!

78. ГОЛ! Карвахаль ҳисобни тенглаштирди!

76. Буёғига Мадрид олдинга ўтишни кучайтиради. 

Қанотдан узатилган тўпни Эн-Несири дарвозага тўғрилади, тўп Алабага тегиб дарвозага кирди.

74. ГОЛ! "Севилья" ҳисобни очди!

72. Ҳаволатиб узатилган тўпни Окампос боши билан дарвозага йўллади, Кепа тўпни ушлаб олди.

70. Модричнинг дарвоза томон тепган тўпи анчагина ноаниқ бўлди

67. Икки жамоа сафида ҳам ўзаришлар амалга оширилди.

57. Родригонинг зарбасини рақиб дарвозабони қайтарди.

51. Тони Крооснинг ерлатиб берган зарбаси ноаниқ бўлди.

47. Ракитичнинг бош билан берган зарбасини Кепа ушлаб олди.

46. Иккинчи бўлимга старт берилди.

45+3. Биринчи бўлим якунланди.

45+2. Биринчи бўлим ҳарорати жуда юқори бўлди. Икки жамоа футболчилари ўзаро тортишиб қолганлар ҳолатлар кўп бўлди.

45. Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

42. Гуделнинг зарбаси ўз жамоадошига тегиб ноаниқ бўлди.

40. Винисиус ҳаволатиб узатилган тўпни дарвозага йўллади, дарвозабон қайтарди.

34. Крооснинг жарима зарбасидан ерлатиб берган узатмасини Алаба дарвозага йўллади, Рамос эса оёқлари билан қайтариб юборди. Бироқ, ҳакам бурчак зарбаси белгиламади.

32. "Реал" тўп назоратини ўз қўлига олди. Жамоа комбинацион ҳужум қилишга ҳаракат қилмоқда.

23. Ракитич "Реал" жарима майдончаси ичида тўпни ўзига тўғрилаб олиб зарба берди, Карвахаль боши билан қайтарди. Иккинчи темпда давом этган ҳужумда Окампос узоқ масофадан зарба берди, Кепа жамоаси жонига оро кирди!

12. Ракитичнинг дарвоза томон тепган тўпи анчагина ноаниқ кетди.

9. Беллингеим гол урди, аммо ундан аввалроқ ҳакам "Севилья" футболчиси майдонда йиқилгани сабаб ўйинни тўхтатган эди.

4. Вальверда дарвозабон хатосидан фойдаланиб гол урди. Бироқ ундан аввалроқ Беллингем ўйиндан ташқари ҳолатда қолгани маълум бўлди.

3. Винисиус олдинга ўтди, бироқ ҳужум муваффақитясиз якунланди.

1. Ўйин бошланди!

- Учрашув Тошкент вақти билан 21:30 да бошланади.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика