Ла Лига. Учта пенальтининг иккитасини аниқ амалга оширган "Реал Мадрид" "Сельта"ни мағлуб этди
02 апр 2022 23:25
Янгиликлар
Ла Лига. Учта пенальтининг иккитасини аниқ амалга оширган "Реал Мадрид" "Сельта"ни мағлуб этди
"Сельта" – "Реал Мадрид" 1:2
Голлар: Карим Бензема 19', Нолито 53', Карим Бензема 70'
"Сельта": 1. Матиас Дитуро, 20. Кевин Васкес, 15. Джозеф Айду, 24. Джейсон Мурильо, 17. Хави Галан, 8. Фран Бельтран (22. Санти Мина 75'), 23. Браис Мендес (18. Орбелин Пинеда 81'), 6. Денис Суарес, 9. Hoлитo (14. Ренато Тапиа 73'), 10. Яго Аспас, 7. Тиаго Гальярдо (11. Франко Черви 60').
Захира: 13. Рубен Бланко, 26. Гаизка Cампос, 41. Cэсар Фернандез, 19. Хосе Фонтан, 28. Карлос Домингес, 21. Аугусто Солари, 4. Нестор Араухо.
"Реал Мадрид": 1. Тибо Куртуа, 17. Лукас Васкес (2. Даниэль Карвахаль 61'), 3. Эдер Милитао (6. Начо Фернандес 85'), 4. Давид Алаба, 23. Ферлан Менди, 10. Лука Модрич (15. Федерико Вальверде 74'), 14. Каземиро, 8. Тони Кроос (19. Дани Себальос 85'), 11. Марко Асенсио (21. Родриго 61'), 9. Карим Бензема, 20. Винисиус Жуниор.
Захира: 13. Андрей Лунин, 25. Эдуардо Камавинга, 12. Марсело, 18. Гарет Бэйл, 5. Хесус Вальехо, 24. Мариано Диас, 45. Диего Пинеиро.
Огоҳлантиришлар: Хави Галан 36', Тиаго Гальярдо 40', Джейсон Мурильо 57'
Сельта Hoлитo - 52' |
Примера Дивизион . 30-тур 02/04/2022, 22:30 2
:
1
Тугади
|
Реал Мадрид Карим Бензема - 19', Карим Бензема - 70' |
Стадион: Abanca Balaidos, 15714 томошабин
Бош ҳакам: Pablo Gonzalez
90+4 Учрашув якунланди!
90+3. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! "Сельта"дан ажойиб ҳужум! Ўнг қанотдан узатилган тўпни виголиклар дарвозага аниқ йўллай олишмади...
90. Иккинчи бўлимнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
89. Учрашув темпи бироз тушди.
80. Ана энди "Сельта" устунликни қўлига олган. Жамоа олдинга боришда давом этмоқда.
74. Кросс рақибидан ажойиб тарзда ўтиб, дарвозага зарба берди, бироқ тўпни "Сельта" футболчилари қайтариб юборишди.
70. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Бензема пенальтини голга айлантирди!
69. Тўп олдида яна Бензема...
68. Яна пенальти — яна "Сельта" дарвозаси томон!
65. Темп жуда-жуда юқори. Ҳар икки жамоа ҳам голга интилмоқда!
64. Бенземандан зарба ва Дитуро тўпни қайтарди!!!
63. Пенальти! Яна "Сельта" дарвозаси томон!
59. Виголиклар тинмаяпти. Жамоа кетма-кет ҳужумлар уюштиришда давом этмоқда.
Лирик чекиниш - Виго шаҳридаги қурилишлар:
54. Галан тўпни жарима майдончаси томон узатди, Гальярдо эса тўпни ўзига тўғрилай олмади.
Аспас тўпни чапга - Галанга узатди, у эса жарима майдончаси томон ерлатиб узатиб берди ва Нолито тўпни дарвоза тўрига жойлаб қўйди!
53. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! "Сельта" ҳисобни тенглаштирди!
52. Асенсионинг дарвоза томон йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.
50. Иккинчи бўлимни майдон эгалари фаолроқ бошлашди.
46. Иккинчи бўлим бошланди.
45+2. Биринчи бўлим якунланди!
45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.
43. Учрашув давом этмоқда. "Сельта" эса ҳужумларни тиндирмаяпти.
40. Гол ВАР орқали кўриб чиқилди, тўп Аспасга тегилди деб топилди ҳамда гол ўйиндан ташқари ҳолатда урилган деб топилди!
Тўп жарима майдончаси томон ҳаволатиб узатилди, Гальярдонинг бош билан берган зарбаси аввал дарвоза устунига тегди, сўнг айланиб дарвоза тўридан жой олди.
39. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! "Сельта" ҳисобни тенглаштирди!
34. Бенземанинг дарвоза томон берган зарбасини Дитуро ушлаб олди.
30. Тўп назорати энди мадридликларда. Жамоалар асосан майдон марказида ўйин ўтказмоқда.
23. ЗАРБА! Яго Аспас жарима зарбасидан кучли зарба берди, Куртуа дарвозанинг тўққизлигига кетаётган тўпни ажойиб тарзда қайтариб юборди!
22. "Сельта" голдан сўнг анчагина жонланди. Суарес "Реал" жарима майдончасига яқин нуқтадан жарима зарбаси ишлаб олди.
19. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Бензема пенальтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди!
18. Пенальти! "Сельта" дарвозаси томон! Нолито ўз жарима майдончаси ичида Милитаога нисбатан қўпол ўйнади, деб топилди.
17. Винисиус Асенсиони яхши вазиятга чиқарди, Марконинг дарвоза томон берган зарбасини эса Дитуро қайтариб юборди.
14. ЗАРБА! Денис Суареснинг 20 метрлардан дарвоза томон кучли зарбасини Куртуа қайтариб юборди.
9. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Ўнг қанотдан Васкес ҳаволатиб тўпни жарима майдончаси ичига узатди, Бенземанинг бош билан берган зарбаси эса бирозгина ноаниқ кетди.
8. Яна Аспас "Реал" жарима майдончаси ичида, бироқ мазкур вазиятда Яго Милитаога нисбатан фол ишлатди.
4. Яго Аспас жарима майдончаси ичига кириб бориб, дарвозага зарба берди, тўпни "Реал" ҳимоячилари майдон ташқарисига чиқариб юбошди.
3. Баҳснинг дастлабки дақиқалари анчагина хотиржамликда бошланди.
1. Ўйин бошланди!
- Учрашув Тошкент вақти билан 21:30 да старт олади.
Фикрлар