Ла Лига. "Реал Мадрид" сафарда иродали ғалабага эришди, Варандан дубль
06 фев 2021 22:08
Янгиликлар
Ла Лига. "Реал Мадрид" сафарда иродали ғалабага эришди, Варандан дубль
"Уэска" - "Реал Мадрид" 1:2
«Эл Алькорас» стадиони
Голлар: 1:0 – 48 Галан, 1:1 – 55 Варан, 1:2 – 84 Варан.
"Уэска" – Альваро Фернандес, Галан, Сиовас, Пулидо, Маффео, Думбия (Онтиверос, 73), Микель Рико (Хуан Карлос, 86), Сеоане, Сильва (Феррейро, 86), Окадзаки (Дани Эскриче, 62), Рафа Мир.
"Реал Мадрид" – Куртуа, Варан, Менди (Марвин, 78), Одриосола (Марсело, 67), Начо, Модрич, Кроос, Асенсио, Каземиро, Винисиус Жуниор (Мариано Диас, 78), Бензема.
Огоҳлантиришлар: Кроос (32), Маффео (45), Сильва (53).
Уэска Хави Галан - 48' |
Примера Дивизион . 22-тур 06/02/2021, 20:15 2
:
1
Тугади
|
Реал Мадрид Рафаэль Варан - 55', Рафаэль Варан - 84' |
Стадион: Estadio El Alcoraz, 0 томошабин
Бош ҳакам: Xavier Estrada
Ла Лига турнир жадвали ва тўпурарлар рўйхати билан танишинг
Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.
Бўлди, ҳакамнинг финал ҳуштаги чалинди ва "Реал" иродали ғалабани қўлга киритди.
90+3-дақиқа. Модрич ва Асенсио икки рақиб таъқибига қарамай бурчак зарбаси ишлаб олди.
90+2-дақиқа. Хавфли қарши ҳужум бўлиши мумкин эди, лекин Бензема узатма ижросини бироз чўзиб юборди.
90-дақиқа. Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
90-дақиқа. Ҳали Ла Лига ҳавосига тўйиб улгурмаган Марвин рақибини жуда оддий усулда ортда қолдираман деб ўйлаганди, лекин бунга имкон қолдиришмади.
Узатмадан кейин Бензема ҳимоячиларга ёрдам берди, лекин тўпни узоқлаштиришнинг имкони бўлмади. Бурчак зарбасидан кейин яна Карим ҳимояда фаоллик кўрсатди.
88-дақиқа. "Уэска" жарима зарбаси ишлаб олмоқда.
87-дақиқа. Куртуа дарвозаси олдида хавфли вазият юзага келиши мумкин эди, лекин бельгиялик посбон тўпни эгаллаб олди.
86-дақиқа. Ўзгариш! "Уэска" ўзгаришни амалга оширди. Гастон Сильва ва Микель Рико ўрнига Давид Феррейро ҳамда Хуан Карлос майдонга тушди.
84-дақиқа. ГООООООООЛ! Каземиронинг бош билан узатмасидан кейин дарвозабон тўпни қайтаргандек бўлди, лекин Варан яна чаққонлик намойиш қилди ва дубль қайд этмоқда.
83-дақиқа. Тони Кроосга нисбатан қоида бузилди. Мезбонлар бундай қарордан норози.
81-дақиқа. Хавфли вазият!!! Карим Бенземанинг кучли зарбасидан кеийн Альваро Фернандес тўпни дарвоза тўққизлигидан олиб чиқди.
80-дақиқа. Модричнинг фаоллигидан кейин меҳмонлар бурчак зарбаси ишлаб олишди.
79-дақиқа. Ўзгариш! Мариано Диас эса Винисиусни алмаштирди.
78-дақиқа. Ўзгариш! Ферлан Менди ўрнига Марвин ўйинга қўшилди.
77-дақиқа. Винисиус бу сафар нафақат қанотдан олдинга ўтди, балки яхши узатмани ҳам амалга ошириб берди, Асенсио ўзиданда қулайроқ вазиятдаги Бенземани тўп билан таъминлади, французнинг кучли зарбасидан кейин эса дарвозабон омадли нуқта танлаганигина мезбонларни муқаррар голдан қутқарди.
73-дақиқа. Ўзгариш! "Уэска" таркибида Идрисса Думбия ўрнига Хавьер Онтиверос майдонга тушди.
72-дақиқа. Бу сафар тўп олдида Кроос ва Асенсио. Марко икки бор тўпни дарвозага йўналтирди, лекин ҳимоячилар дарвозабонни оввора ҳам қилишмади, қарши ҳужум эса сал қолса гол билан якунланиши мумкин эди. Охирги зарбага аниқлик етишмади.
71-дақиқа. Сирпаниб йиқилиб тушган ҳимоячи, йўл-йўлакай Марко Асенсиони ҳам йиқитиб юборди. Ҳакам ҳуштак чалиб, жарима зарбаси белгилади.
70-дақиқа. Винисиус яна ҳаракатчан, фаол, тезкор, лекин фойдасиз...
69-дақиқа. Бурчак зарбасидан кейин ҳозиргина ўйинга қўшилган Марсело зарба йўллаб кўрди, аммо бироз ноаниқ.
68-дақиқа. Ажойиб комбинацияни Бензема зарба билан якунлади, аммо дарвозабон ўз ўрнида.
68-дақиқа. Альваронинг ўрнига Марсело ўйинга тушди.
67-дақиқа. Одриосола жароҳат олиб, майдонда ўтирибди. Яна бир ҳимоячи сафдан чиқиши, мадридликларни бунданда қийин ахволга солиб қўйиши турган гап.
65-дақиқа. Асенсио ва Одриосола бир-бирларини тушунишмади. Натижада тўп мезбонларга ўтди.
63-дақиқа. Яна "Уэска" хавфли ҳужум ташкил эта олди. Рафа Мир боши билан кучли зарба берганди, лекин Тибо Куртуа жамоаси жонига оро кирди. Бу вазиятда Ферлан Менди ўз позициясини ёпишга кеч қолганини таъкидлаш лозим.
62-дақиқа. Ферлан Менди тезлигини ишга солиб қанотидан олдинга ўтди ва узатмани амалга оширганди, аммо ҳимоячи уни Бенземагача етиб боришига йўл қўймади. Яна бурчак зарбаси.
62-дақиқа. Ўзгариш! Шинжи Оказаки ўрнини Дани Эскричче эгаллади.
61-дақиқа. Каземиро баланд сакраб тўпни дарвозага йўллашга уринганида, ҳимоячи бунга йўл қўймади ва яна бурчак тўпи. Бурчакдан амалга оширилган узатмадан кейин эса дарвозабон баланд сакраб тўпни эгаллаб олди.
60-дақиқа. Ҳакам Альваро Одриосолага нисбатан қўполлик ишлатилди деб топди. Яна жарима зарбаси, лекин бу сафар узатма бўлса керак.
59-дақиқа. Марко Асенсио шиддат билан аввалига рақибдан тўпни олиб қўйди ва ўзи олдинга ташланди, бир неча рақиблар тақибидан қутилиб, зарба бера олди, аммо фақатгина бурчак тўпи.
Ҳисобни тезда тенглаштириб олгани "Реал" учун яхши янгилик. Бу энди аксинча жамоага қўшимча позитив куч бағишлаши ҳам мумкин.
55-дақиқа. ГОООООООЛ! Рафаэль Варан ҳисобни тенглаштирди. Бенземанинг стандарт вазиятдан берган зарбасидан кейин тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди, кейин Варан ҳаммадан чаққонроқ ҳаракат қилди.
53-дақиқа. Огоҳлантириш! Мезбонлар вакили Гастон Сильвага сариқ карточка кўрсатилди. Жарима зарбаси белгиланди. Тўп олдида Бензема ва Кроос.
51-дақиқа. Реал Мадрид ўзига келиши қийин бўлаётгандек. Винисиус яна бир бор, биринчи бўлимда бўлгани каби, тезлигини намойиш қилди, ҳужум хавфли тус оладигандек эди, аммо охирги узатмада яна хатолик.
49-дақиқа. Мезбонлардан яна бир хавфли ҳужум ва тўп тўсинга тегиб қайтди. "Уэска" қарши ҳужумга жуда тез қочиб кетмоқда. Иккинчи бўлимни "қаймоқранглилар" эмас, айнан мезбонлар фаол бошлашди.
48-дақиқа. ГОООООООЛ! Кутилмаганда ҳисобни мезбонлар очишди. Оказакининг узатмасидан кейин Хавьер Галан ўз номини таблога ёздириб қўйди.
Иккинчи бўлим бошланди!
Уэска Хави Галан - 48' |
Примера Дивизион . 22-тур 06/02/2021, 20:15 2
:
1
Тугади
|
Реал Мадрид Рафаэль Варан - 55', Рафаэль Варан - 84' |
Стадион: Estadio El Alcoraz, 0 томошабин
Бош ҳакам: Xavier Estrada
"Уэска" – "Реал Мадрид"
20.15, "Эль Алькорас"
"Уэска" – Альваро Фернандес, Галан, Сиовас, Пулидо, Маффео, Думбия, Микель Рико, Сеоане, Сильва, Оказаки, Рафа Мир.
"Реал Мадрид" – Куртуа, Варан, Менди, Одриосола, Начо, Модрич, Кроос, Асенсио, Каземиро, Винисиус Жуниор, Бензема.
Фикрлар