Ла Лига раҳбари "Реал" - ПСЖ жуфтлиги ҳақида: "Бу "Бенфика" билан ўйинлардан қизиқроқ"
15 дек 2021 15:57
Янгиликлар
Ла Лига раҳбари "Реал" - ПСЖ жуфтлиги ҳақида: "Бу "Бенфика" билан ўйинлардан қизиқроқ"
Ла Лига президенти Хавьер Тебас Чемпионлар Лигаси 1/8 финали қуръаси ҳақида гапирди.
"Реал" дастлаб "Бенфика"га тушди, хатолик сабабли ўтказилган такрорий қуръадан сўнг эса мадридликларнинг рақиби ПСЖ бўлди.
"Бу даҳшатли эди, бу хато техник тарафданми ёки инсон факторими, билмадим. Балки "Реал" ҳақ эди, балки қуръани бутунлай бошқатдан ўтказиш керак эмас эди. Аммо, бу шахсий фикр.
Биз қизиқарли ўйинларни ёқтирмаймиз? Бу "Бенфика" билан ўйинлардан кўра қизиқроқ.
Агар барчаси шундай давом этса, "Реал" - Чемпионлар Лигаси финалига чиқиш учун фаворитлардан бири. Жамоа ақлбовар қилмас даражада ўйнамоқда, мавсум давомидан кўра яхшироқ.
Шу билан бирга Ла Лигадаги кураш тугагани йўқ, гарчи "Реал" ажойиб дамларни ўтказаётган бўлса ҳам", - дейди Тебас.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар