Ла Лига раҳбари: “Барселона”, “Реал” ва “Валенсия” пандемия туфайли энг кўп зарар кўрди”
14 ноя 2020 20:25
Янгиликлар
Ла Лига раҳбари: “Барселона”, “Реал” ва “Валенсия” пандемия туфайли энг кўп зарар кўрди”
Испания Примераси президенти Хавьер Тебас коронавирус сабаб жамоалар молиявий қийинчиликка дуч келгани ҳақида гапирди.
“Баъзи клублар маошларни қисқартириш бўйича ишларни давом эттириши лозим. Энг кўп зарар кўрганлар “Барселона”, “Реал” ва “Валенсия”. Мавсумни якунлаш учун Ла Лигадаги клубларнинг харажатларини қоплаш учун 490 млн евро етишмаяпти. Бироқ, ҳаммада вазият ҳар хил.
17 та клубдаги ҳолатни аниқладик. Кимгадир 100 млн, кимгадир эса 3 млн евро етишмаяпти. Масалан, “Валенсия” Чемпионлар Лигасида қатнашмаяпти ва клуб ўз футболчиларини сотгани учун танқид қилинмоқда. Улар ҳақиқатан ўйинчиларни сотишга мажбур бўлмоқда. “Барселона” эса мавсумни якунлаш учун футболчиларнинг маошини қисқартириши керак. Уларда бошқа илож ҳам йўқ”, дейди Тебас.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар