

“Суперлига раҳбарлари ўзларини кулгига қўйди. Унинг асосчилари бутун футбол оммасига футбол соҳаси ва мухлисларга нисбатан бефарқ эканликларини намойиш этишди. Ўзимни хиёнаткор сифатида ҳис этмаяпман.
Бу бизнесда кўпдан бери фаолият олиб бораман ва баъзи клубларнинг худбинлиги менга аллақачон маълум бўлган. Суперлига лойиҳаси яширинча узоқ йиллар давомида ўйланганди, аммо буни бошқаларда беркитиб, нимадир қилиш яхши иш бўлмади”, дейди Тебас.



