Ла Лига президенти Гризманн трансферини тақиқлаш ҳақида гапирди
25 июл 2019 09:04
Янгиликлар
Ла Лига президенти Гризманн трансферини тақиқлаш ҳақида гапирди
“Атлетико Мадрид” “Барселона” устидан Ла Лига раҳбариятига шикоят қилганди.
Унга кўра, “матрасчилар” “Барселона”дан Антуан Гризманн учун яна 80 млн евро сўрамоқда. Агар мазкур талаб қондирилмаса, футболчини Ла Лига рўйхатидан ўтказмаслик сўралган.
“Ла Лига Гризманн трансферини тақиқлаб қўйиши мумкин. Буни “Атлетико” вакиллари сўрамоқда. Ҳозирда текширув ишлари бошланган. Ваколатли органлар ҳолат ҳақида бир қарорга келиши керак, шундан сўнг Ла Лига ҳукмни эълон қилади”, — дейди Ла Лига президенти Хавьер Тебас.
Маълумот учун, Барселона” Гризманн билан шахсий келишувга футболчининг шартномасида кўрсатилган товон пули 200 млн евро бўлган вақтда эришган. 2019 йил 1 июлидан эса футболчининг товон пули 120 млн еврогача пасайган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Фикрлар