Ла Лига ўз футболчиларига таҳдид қилди

Aslanov Jasurbek
21 окт 2025, 00:15
Ла Лига Испания футболчилари уюшмасига (AFE) нисбатан қонуний чоралар кўриш билан таҳдид қилди.

Эслатиб ўтамиз, AFE "Барселона" ва "Вильярреал" ўртасидаги учрашувни Майамида ўтказиш режасига қарши норозилик акцияларини бошлаган эди. Натижада Ла Лиганинг 9-туридаги деярли барча ўйинлар футболчиларнинг 15 сония давомида майдонда ҳаракатсиз туришидан бошланди.

El Partidazo de COPE хабарига кўра, Ла Лига AFEга хат юбориб, футболчиларнинг норозилик ҳаракатлари натижасида келтирилган "зарар миқдори баҳолангандан сўнг қонуний чоралар кўрилиши"ни маълум қилган.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: El Partidazo de COPE