UZ

Сўнгги янгиликлар

01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  23 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  2 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  6 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  78 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  10 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  20 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  4 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1

Ла Лига. "Барселона" мағлубиятга учраганига қарамай, иккинчи ўринни сақлаб олди, "Атлетико" учинчи поғонани ўзиники қилди Янгиликлар

Ла Лига. "Барселона" мағлубиятга учраганига қарамай, иккинчи ўринни сақлаб олди, "Атлетико" учинчи поғонани ўзиники қилди

Испания чемпионатининг 38-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар якунланди.

Чемпионлик ҳамда иккинчи ўрин масаласи ҳал бўлиб улгурган бўлса-да, учинчи ўрин учун кураш жиддий кечаётганди. Ушбу поғонада ўрнашган "Атлетико" сафарда "Реал Сосьедад" меҳмони бўлиб, 2:1 ҳисобида зафар қучиб, бронза медалини нақд қилди. Унинг кетидан қуваётган "Севилья" эса ўз майдонида "Атлетик"ни қабул қилиб, минимал ҳисобда ғалаба қозонди. "Барселона" ҳам охирги баҳсини Чемпионлар лигаси ярим финалчиси "Вильяреал"га қарши ўтказди ҳамда 0:2 ҳисобида ютқазди. Шу тариқа, "Реал Мадрид" чемпион, "Барселона" иккинчи, "Атлетико" эса учинчи ўрин билан мусобақани якунлади.

Севилья – Атлетик 1:0 (0:0, 1:0)

Гол: 1:0 – 68 Рафа Мир.

Севилья – Дмитрович, Навас, Диего Карлос (Рекик, 46), Кунде, Акунья, Дилэйни, Оливер Торрес (Гомес, 69), Жордан, Ламела (Окампос, 69), Корона (Ракитич, 82), Эн-Несири (Рафа Мир, 59).

Атлетик – Унаи Симон, Де Маркос (Вильялибре, 73), Мартинес, Вивиан, Берчиче, Весга (Дани Гарсия, 46), Венседор (Лекуэ, 73), Рауль Гарсия (Саррага, 46), Беренгер (Серрано, 86), Уильямс, Муниаин.

Огоҳлантиришлар: Жордан (25), Рауль Гарсия (38), Берчиче (57), Вивиан (64), Акунья (76), Гомес (90).

Реал Сосьедад – Атлетико 1:2 (0:0, 1:2)

Голлар: 0:1 – 50 де Пауль, 0:2 – 68 Корреа, 1:2 – 90 Гуриди.

Реал Сосьедад – Ремиро, Горосабель (Сальдуа, 71), Элустондо, Ле Норман, Рико, Ильярраменди (Гуриди, 81), Рафинья (Порту, 63), Мерино, Субименди, Серлот (Джуахра, 71), Исак (Янузай, 63).

Атлетико – Облак, Савич, Фелипе, Рейнилду, Льоренте, Карраско, Коке, Кондогбиа, де Пауль (Лемар, 86), Гризманн (Суарес, 86), Матеус Кунья (Корреа, 63).

Огоҳлантиришлар: Ле Норман (13), Рафинья (36), Гризманн (45), Мерино (53), Порту (76), Савич (90).

Барселона – Вильярреал 0:2 (0:1, 0:1)

Голлар: 0:1 – 41 Педраса, 0:2 – 55 Мойсес Гомес.

Барселона – тер Стеген, Дани Алвес (Мингеса, 81), Лангле, Араухо, Альба, Бускетс, де Йонг, Гави (Пуч, 71), Обамеянг (Фати, 57), Траоре (Дембеле, 57), Ферран Торрес (Депай, 71).

Вильярреал – Рульи, Марио Гаспар (Джексон, 67), Альбиоль, Пау Торрес, Мойсес Гомес (Чуквуэзе, 83), Педраса (Пенья, 83), Тригерос (Орье, 67), Капу, Парехо, Ло Чельсо, Пако Алькасер (Эступиньян, 67).

Огоҳлантиришлар: Гави (45), Парехо (45), Бускетс (59), Альба (65).

ЛА ЛИГА ТУРНИР ЖАДВАЛИ

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика