Ла Лига. Амалдаги чемпион "Реал" иродали ғалабага эришди

Omonjon To`xtamirzayev
15 авг 2022
Ла Лиганинг 1-туридан ўрин олган "Альмерия" — "Реал Мадрид" учрашуви бўлиб ўтди.



Учрашувни ушбу саҳифада томоша қилишингиз мумкин бўлди.


ЯНГИЛАШ

90+6-дақиқа. Ҳакамнинг финал ҳуштаги янгради. Амалдаги чемпион "Реал" ўта оғир учрашувда, иродали ғалабага эришди

90+4-дақиқа. Ролриго Эли бош билан зарба берди ва Тибо Куртуа осонлик билан тўпни қайтарди.

Мезбонлар бурчак зарбасидан ҳам наф чиқара олишмади.

90+1-дақиқа. Карим Бензема ҳимояда ҳам ёрдамга тайёр.

90-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақтига 

89-дақиқа. Федерико Вальвердега нисбатан фол.

86-дақиқа. Огоҳлантириш! Арнау Сола сариқ карточка ишлаб олди.

85-дақиқа. Начо рақиб зарбаси йўлига ғов бўлди.

83-дақиқа. Ўзагриш! Кроос ва Винисиус ўрнига Каземиро ҳамда Дани Себальос туширилди.

80-дақиқа. "Реал" ҳисобда олдинга чиқиб олган бўлсада, ҳужум қилишда давом этяпти.

75-дақиқа. ГОООЛ! Ҳозиргина ўйинга қўшилган Алаба жарима зарбасини ажойиб тарзда амалга ошириб,  жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

74-дақиқа. Ферлан Менди ўрнига Алаба тушди.

71-дақиқа. Ўзгариш! Ларги Рамадани ва Содиқ Умар ўрнига Диего Соуза ҳамда Хосе Карлос Ласо тушди.

69-дақиқа. Бензема зарба беришга уриниб кўрди.

67-дақиқа. Огоҳлантириш! Франсиско Санчес ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

Карим Бенземадан ассист.

61-дақиқа. ГОООООЛ! "Реал" ҳисобни тенглаштирди. Гол муаллифи Лукас Васкес.

58-дақиқа. Ўзгариш! "Реал"нм қутқариш учун майдонга Эден Азар тушди. У Орельен Тчуаменини алиштирди.

57-дақиқа. Ўзгариш! Лукас Робертоне ўрнига Франсико Санчес.

51-дақиқа. Қизиқ бир жиҳат, иккинчи бўлимни "Альмерия" ҳимояда бошламади, мезбонлар камида рақибдан ёмон ўйнашмаяпти ҳозитги дақиқаларда.

Ўзгариш! Танаффусдан Камавинга қайтмади. Унинг ўрнини Лука Модрич эгаллади.

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди!

Бўлди, ҳакам бўлим якунланганини билдирувчи ҳуштагини чалди.

45+5-дақиқа. Бу сафар бурчак зарбасини Федерико Вальверде амалга оширди, лекин натижа ўзгармади.

45+3-дақиқа. Мезбонларнинг кам сонли ҳужумларидан бири узоқ чўзилмади.

45+2-дақиқа. "Реал" чап қанотдан ҳужумга ўтишга уринмоқда, лекин мезбонлар ҳимоячиси Родриго Эли яхши ҳаракат қилиб рақибларини ўтказиб юбормаяпти.

45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

44-дақиқа. ГООООЛ! Лекин "Реал" вакили ўйиндан ташқари ҳолатдалиги маълум бўлди. Ҳисоб ўзгармади.

41-дақиқа. Огоҳдантириш! Эдуардо Камавингага тактик фол учун сариқ карточка кўрсатилди.

40-дақиқа. Айни паллага келиб, бурчак зарбалари бўйича ҳисоб 0:11, аммо гол уриш борасида 1:0.

38-дақиқа. Тони Кроос бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди. Германиялик футболчининг биринчи бўдимдаги аксарият вақти айнан бурчак зарбалари билан ўтмоқда.

33-дақиқа. "Реал" рақиб дарвозаси олдида вазият яратишга уринмоқда.

30-дақиқа. Лукас Робертоне тўп учун курашда Винисиусга нисбатан қоидани бузди.

28-дақиқа. Карим Бензема боши билан зарба берди, бироқ бу дарвозабон учун муаммо туғдирмади.

25-дақиқа. Тўпга эгалик қилиш бўйича кўрсаткич: 31-69 "Реал" фойдасига.

21-дақиқа. "Реал" қанчалик истамасин ҳозирча рақиб дарвозаси томон йўл топа олмаяпти.

18-дақиқа. Ўйин тўхтаб турибди. "Альмерия" вакили Содиқ Умарга ёрдам кўрсатилмоқда.

17-дақиқа. Мезбонлар қарши ҳужумга ўтишди, Ферлан Менди кескинликни бартараф этди.

11-дақиқа. Тчуамени "подкат"да тўпни олиб қўйди ва Камавинга дарҳол зарба берди, лекин тўп йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди.

9-дақиқа. Вальверде яхши зарба берди, бироқ Фернандо жамоасини қутқарди.

6-дақиқа. ГООООООЛ! "Альмерия" ҳисобни очди.

1-дақиқа. Ўйин бошланди!


"Альмерия" — "Реал Мадрид"

Реал Мадрид: Куртуа, Начо, Рюдигер, Менди, Кроос, Тчуамени, Камавинга, Васкес, Вальверде, Бензема, Винисиус Жуниор.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: championat.asia