UZ

Сўнгги янгиликлар

11:42"Ювентус" "Аталанта" ўйинчиси учун "Манчестер Сити" билан рақобат қилади  2 11:27Olamsport: Боксчимиз WBC камарини ҳимоя қилади, Тошкентда Осиё чемпионати ўтказилади ва бошқа хабарлар  0 11:11Мадрид дербисининг якунига аталган навбатдаги карикатура  5 10:47"Манчестер Юнайтед" "Вест Хэм" ўйинчиси билан шартнома имзоламоқчи  9 10:23"Ливерпуль" хўжайинлари Клоппга ишонмоқда  12 10:00Акром Баҳритдинов "Рубин" сафига қўшилди  5 09:47Неймар "Барселона"га қарши ўйинда 30 дақиқа атрофида ўйнаши мумкин  7 09:23Омар Моманидан карикатура: Мадрид дербисида "Барселона" ғалаба қозонди  9 09:00"Бенфика" Диего Костага 3 миллион евролик маош ва 2 йиллик шартнома таклиф қилмоқда  2 08:38Ройс "Севилья"га қарши ўйиндан нималар кутаётганини айтди  4 08:15Кавани МЮдан кетишга қарор қилди, у мавсум сўнгида клубни тарк этади  9 07:51Жоан Лапорта Вальдесни "Барселона"га қайтармоқда  7 07:39"Андижон" янги футболчиларни таништирди. Ҳар бир футболчига "Форд Мустанг" ваъда қилинди  35 07:30Бугун 2021 йилги Суперлига старт олади  50 07:28Карикатура: МЮ кутилмаганда "Сити"ни мағлуб этди  10

Ла Лига. 16-ўриндаги “Алавес” 6-ўриндаги “Севилья”га қарши ва 19-турнинг бошқа учрашувлари превьюси Янгиликлар

Ла Лига. 16-ўриндаги “Алавес” 6-ўриндаги “Севилья”га қарши ва 19-турнинг бошқа учрашувлари превьюси

Сентябрь ойида старт олган Ла Лига ўйинларнинг биринчи давраси ҳам турлар сони ҳисобидан олиб қаралса якунига етади.

Тўғри, айрим жамоалар ҳали тўлиқ 18 баҳсни ўтказиб улгурмади. Айрим жамоалар эса аллақачон қолган 18 рақиби билан куч синашишга улгурди. Бошланажак 19-тур олдидан эса биз аввалги турни бирров эслаб ўтамиз.

Жанговар кечган “Севилья” – “Реал Сосьедад” баҳсида мезбонлар 3:2 ҳисобида устун келишди. “Гранада” ўз майдонида “Барселона”ни қабул қилди ҳамда 0:4 ҳисобида мағлубиятга учради. “Реал Мадрид” меҳмон “Осасуна”ни енга олмади – 0:0. “Вальядолид” уйида “Валенсия”га минимал ҳисобда имкониятни бой берди. Шу каби баҳслар билан якунига етган турдан сўнг Испанияда кубок ва суперкубок баҳслари ўтказилди. Дарвоқе, ўтган ҳафтада бўлиб ўтган Испания Суперкубоги финалида “Барселона” – “Атлетик Бильбао” жамоалари ўзаро куч синашишди. Қўшимча бўлимларга уланиб кетган учрашув билбаоликларнинг ғалабаси билан якунига етди. 

Хўш, бизни олдинда қандай баҳслар кутиб турибди? 19-турда ўтказиладиган 8 та баҳсдан 4 тасининг анонсини эътиборингизга ҳавола этамиз. 


Жадвал ўртасидаги жамоалар баҳси: “Кадис” – “Леванте”

Ушбу тур олдидан “Кадис” 9-ўринни банд этиб турган бўлса, ундан 2 ўрин ва шунча очко пастда “Леванте” жой олган. Ҳар иккиси ҳам 18-турда ғалаба қозонишган, ўз майдонларида. Мазкур учрашувдаги 3 очко эса улардан пастда турган жамоаларни ўзига яқинлаштирмасликка, юқоридаги жамоадан эса ўзиб кетишга имкон яратади. Очко йўқотишга ҳаққи йўқ иккисининг ҳам. Қандай натижа қайд этилишини эса 19 январь куни соат 23:00 да старт оладиган ўйинда билиб оламиз. 

Ўзаро ўйинлар: Умумий ўтказилган 28 баҳснинг 11 тасида “Леванте”, 9 тасида “Кадис” ғалаба қозонган. 8 ўйинда жамоалар муроса кўчасини танлашган. 

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Хосе Мари, Аугусто Фернандес, Маркос Лопес (“Кадис”). Серхио Постиго, Оскар Дуарте, Шейк Дукуре, Энис Барди, Робер Пер (“Леванте”).


16-ўриндаги “Алавес” 6-ўриндаги “Севилья”га қарши

“Алавес”дан фарқли ўлароқ севиляликларнинг ишлари жойида. Гарчи жамоа 6-ўринда бўлишига қарамасдан секин-секин ўз ўйинини топиб олмоқда. Хусусан, ўтган турда бир неча турлар аввал жадвалда етакчилик қилаётган “Реал Сосьедад”ни мағлуб этди. Гарчи “кучли тўртлик”ка кира олмаётган бўлса-да, ўйинларнинг сони ва очколар ҳисоби эътибори билан бемалол кириши мумкин. “Алавес” очко йўқотишда давом этаверса яқин орада ўз ўрнида қолиши уёқда турсин, балки хавфли зонага ҳам тушиб кетиш эҳтимоли мавжуд. Қизиқарли кечиши кутилаётган учрашув 19 январдан 20 январга ўтар кечаси 01:30 да бошланади. 

Ўзаро ўйинлар: Ушбу ўйин Ла Лига доирасидаги 21-учрашув бўлар экан. Бу кунгача бўлиб ўтган 20 ўйиннинг 6 тасида “Алавес”, 9 тасида “Севилья” ғалаба қозонган. 5 баҳсда томонлар 1 очкодан бўлишиб олишган.

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Родриго Эли (“Алавес”). Серхио Эскудеро, Карлос Фернандес, Томаш Ватслик (“Севилья”).


Еврокубок баҳсларига йўлланма берувчи ўринлар учун интилаётган “Вильярреал” “Гранада”га қарши

18-турда “Вильярреал” “Сельта”ни 0:4 ҳисобида мағлуб этди. “Гранада” эса ўз уйида “Барселона”га 0:4 ҳисобида мағлуб бўлди. “Вильярреал” 32 очко билан 4-ўринда жойлашган бўлса, “Гранада” ҳисобида 27 очко мавжуд бўлиб 7-ўринни банд этган. Бошқа изоҳ ёки статистика ортиқча. Ким фаворит ёки кимнинг имконияти юқорилигини билишингиз мумкин. Аммо, бу футбол ва олдиндан нима бўлишини билиб бўлмайди. Ушбу ўйин 20 январдан 21 январга ўтар кечаси 01:30 старт олади.

Ўзаро ўйинлар: 14 ўйиннинг 7 тасида “Вильярреал”, 2 тасида “Гранада”нинг қўли баланд келган. 5 учрашув эса дуранг билан якунланган. 

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Пако Алкасер, Алберто Морено, Марио Гаспар, Висенте Иборра (“Вильярреал”). Нейдер Лосано, Виктор Диас, Кини (“Гранада”).


Пешқадам “Атлетико Мадрид” 15-поғонадаги “Эйбар” меҳмони бўлади

Мадридликлар ўз таъқибчиларидан шу даражада олдинлаб кетганки, 18-турда ноқулай об-ҳаво бўлганлиги сабаб ўз ўйинини ўтказмаган бўлса ҳам, 2-ўриндаги “Реал Мадрид”дан 4  очко олдинда. Албатта бунга рақибларнинг ўзи ҳам сабабчи деса бўлади. “Эйбар”да аҳвол яхши эмас. 19-тур олдидан 19 очко билан 15-ўринда жамоа. Ўз уйида пешқадам бўлиб турган клубга қарши қандай ўйин кўрсатишини 21 январдан 22 январга ўтар кечаси 01:30 да кўрамиз. 

Ўзаро ўйинлар: Испания чемпионати доирасидаги 12 ўйиннинг 9 тасида “Атлетико”, атиги 1 тасида “Эйбар” ғалаба қозонган. 2 учрашув дуранг билан якунланган. 

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Педро Бигас, Педро Леон, Роберто Корреа, Хосе Анхел, Бриан Хил (“Эйбар”). Эктор Эрера (“Атлетико Мадрид”).


Мазкур турда шунингдек қуйидаги учрашувлар ҳам ўтказилиши режалаштирилган:

19.01  23:00  (Тошкент вақти)  “Вальядолид” – “Эльче”

20.01  23:00  (Тошкент вақти)  “Хетафе” – “Уэска”

20.01  01:00  (Тошкент вақти)  “Бетис” – “Сельта”

21.01  23:00  (Тошкент вақти)  “Валенсия” – “Осасуна”


Биринчи давранинг сўнгги тур учрашувларини томоша қилинг! 


Оғабек Самисов тайёрлади

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
19 янв 14:29:32
Leicester City
Lester Siti - Chelsi prevyu yo'qmi?
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика