КХДР Ўзбекистонга қандай таркиб билан келаётгани маълум

Sherzod Nurmatov
30 авг 2024
Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ 3-саралаш босқичи 1-тури доирасидаги рақиби КХДР юртимизга деярли ҳимоячиларсиз келмоқда.

Жамоа бош мураббийи Син Ён Нам Ўзбекистонга қарши учрашувда қуйидаги футболчилар хизматларидан фойдаланади:

Дарвозабонлар: Таэ Сон Син ("25 апрель"), Кан Жу Хёк ("Хваэбуль"), Ю Кван Жун ("Рёмёнг").

Ҳимоячилар: Жан Кук Чол ("Хваэбуль"), Чоу Ок Чхоль ("Кигванчха"), Ким Пом Хёк ("Рёмёнг"), Син Кван Нам. 

Ярим ҳимоячилар: Ри Ун Чхоль ("Кигванча"), Там Ке ("Рёмёнг"), Чу Сон Чхве ("Амноккан"), Ри Ил Сон ("Рёмёнг"), Ким Кук Бом ("Рёмёнг"), Чан Сонг Пэк ("Рёмёнг"), Ким Жин Хёк, Ким Сон Хе  ("Сёнбон"), Ким Кум Чон, Ким Кук Жин ("Кигванчха"), Кван Хун Пак ("Римёнсу").

Ҳужумчилар: Ри Жо Гук ("Рёмёнг"), Чон Иль Гван ("Рёмёнг"), Чон Кум Сон ("Рёмёнг"), Хун Ри ("Рёмёнг"), Кан Гукчхоль ("Рёмёнг"), Ким Ю Сон ("25 апрель"), Хан Кван Сон ("25 апрель").

КХДР терма жамоаси бугун кечқурун Тошкентга учиб келиши кутилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, шимолий кореяликларга қарши баҳс 5 сентябрь кунига белгиланган. Учрашув "Бунёдкор" стадионида 19:00 да бошланади.

Ўзбекистоннинг бўлажак рақиби Иордания билан навбатдаги ўртоқлик ўйинида майдонга тушди


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia