UZ

Сўнгги янгиликлар

22:20Баҳром Ҳайдаров: "Иккинчи бўлимда тажриба ўз сўзини айтди"  0 21:45U-21 биринчилиги. Бир ўйинда 10та гол, "Бунёдкор" футболчисидан гекса-трик, дербида 10та сариқ: 6-тур якунланди (ТУРНИР ЖАДВАЛИ)  0 21:20Нуньес ёзда "Ливерпул"ни тарк этади. Ҳужумчи 2022 йилда 75+25 миллион еврога сотиб олинганди  1 20:58Гарначо учун тўртта топ клуб даъвогарлик қилмоқда  4 20:37Хулиан Альварес "Атлетико"ни тарк этиши мумкин  4 20:15Футзал. Ўзбекистон кубогининг C ва D гуруҳида сўнгги ўйинлар якунланди  0 19:52Ўзбекистон Кубоги. "Хоразм" "Жайхун"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди  3 19:28"Футбол олами"." Нефтчи" - "Пахтакор" 0:4 ва бошқа ўйинлар ҳақида  0 19:18"Динамо" — "Нефтчи" учрашуви бошқа кунга қолдирилди  12 19:11"Сити" — рақамли фаоллик бўйича Осиёда энг яхши жамоа  7 18:59А Сериянинг марказий ўйини бошқа кунга қолдирилди  0 18:19Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912" иккинчи бўлимда 7та гол урди, Бешимовдан хет-трик!  6 17:54Ўзбекистон Кубоги. "Қизилқум" "Замин"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  3 17:44АПЛнинг икки клуби "Фейеноорд" ҳужумчисига қизиқмоқда  0 16:53Бош вазир келган, чемпионлар муносиб тақдирланган, Тоифда бошланиб Тошкентда тантанали давом этган кутиб олиш маросимидан галерея  14

КХДР бош мураббийи: "Нейтрал майдонда ўйнаш қўшимча устунлик бермайди" Янгиликлар

КХДР бош мураббийи: "Нейтрал майдонда ўйнаш қўшимча устунлик бермайди"

ЖЧ-2026 3-саралаш босқичи доирасида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон - КХДР учрашувидан аввал матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда дастлаб меҳмонлар устози Сим Ён Нам ва футболчи Хан Кван Сон фикрларини билдирди.

"Саралашдаги дастлабки баҳсни Ўзбекистонга қарши ўтказамиз. Бу босқичга етиб келгунга қадар тайёргарлик олиб бордик. Мазкур босқич икки жамоа учун ҳам муҳим ва эртага бунинг натижасини кўришимиз мумкин", - дейди КХДР устози.

Хан Кван Сон (КХДР терма жамоаси футболчиси): - Албатта шу кунгача Ўзбекистоннинг бир нечта ўйинларини кўрдик. Олдимизда битта йўл қолди. Бунинг учун боримизни беришимиз керак.

- Қуръа ташланганидан сўнг терма жамоа вакиллари фикрларини билдириб ўтишганди. Лекин КХДР мураббийининг фикрлари эълон қилинмади. Жаҳон чемпионати саралашидаги мақсадларингиз қандай?

- Қуръа натижаларига эътирозим йўқ. Гуруҳда кучли рақиблар жамланган.

- Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида фикрингиз қандай?

- Биз бир қанча тайёргарлик ишларини олиб бордик. Асосан рақибнинг Осиё кубогидаги иштироки орқали ўзимизга яраша таҳлил қилдик. Рақибни ўрганишимиз асосан Осиё кубогидаги иштирокига боғлиқ бўлди.

- Саволим футболчига. КХДР терма жамоаси Тошкентда сунъий майдонда тайёргарлик кўрди. Лекин ўйин табиий майдонда бўлади. Бу қанчалик қийинчилик туғдиради?

Хан Кван Сон (КХДР терма жамоаси футболчиси): - Ўз юртимизда ёғингарчилик бўлганда сунъий майдонда шуғулланганмиз. Ўзбекистонга келганимизда ҳам маълум бир сабабларга кўра сунъий қопламали майдонда шуғулланишга мажбур бўлдик.


- КХДР Ўзбекистон билан сўнгги маротаба ўйнаганига анча бўлди. Бу вақт ичида Ўзбекистон қанчалик ўзгарган? Бундан ташқари КХДР терма жамоаси 2010 йил Жаҳон чемпионатига чиққан. Таққослаганда қайси терма жамоа кучли?

- 2010 йилги терма жамоа билан таққослаб бўлмайди. Ҳозирги кундаги бор таркибга эътибор қаратишимиз мақсадга мувофиқ бўларди.

- Терма жамоангиз бу босқичдаги уй учрашувларини катта эҳтимол билан Лаосда ўтказади. Бу қандай устунлик ва камчилик беради?

- 10 сентябрь кунги учрашувни Лаосда ўтказамиз. Ноябрь, март, июнь ойидаги учрашувлар борасида бир қарорга келинмаган. Нейтрал майдонда ўтказиш қўшимча устунлик бермайди. Биз ўзимизда бор масаллиқдан яхши махсулот яратишимиз керак.


ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон — КХДР учрашувини ким бошқариб бориши ёдингиздами?

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика