

Ташкилот берган рўйхатдан Алиссон («Ливерпуль», Бразилия), Яссин Буну («Севилья», Марокаш), Тибо Куртуа («Реал Мадрид», Бельгия), Эдерсон («Манчестер Сити», Бразилия) ва Эмилиано Мартинес («Астон Вилла», Аргентина) ўрин олган.

Маълумот учун, ушбу мукофотни топшириш маросими 2023 йилнинг 27 февраль куни ўтказилади. Ғолибни аниқлашда 2021 йилнинг 8 август санасидан 2022 йилнинг 18 декабригача бўлган муддат инобатга олинади.


