Куртуа майдонга қайтмасдан яна жароҳат орттириб олди
19 мар 2024 22:45
Янгиликлар
Куртуа майдонга қайтмасдан яна жароҳат орттириб олди
Мадриднинг “Реал” клуби расмий сайти орқали дарвозабон Тибо Куртуанинг янги жароҳати ҳақида баёнот эълон қилди.
Баёнотда айтилишича, текширув натижасида Куртуанинг ўнг тиззасида жароҳат аниқланган. Бельгиялик футболчи сешанба кунги машғулот вақтида шикастланди.
Таъкидлаш жоиз, Тибо Куртуа 2023/2024 йилги мавсумда ҳали майдонга тушмаганди. Дарвозабон мавсум бошланишидан аввал чап тиззасини шикастлаб олганди. Куртуа узоқ вақт даволанди ва машғулотларга қайтди. Мадрид клуби Тибо Куртуа янги жароҳат туфайли қанча вақт майдонга тушмаслигини ҳали маълум қилгани йўқ.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар