Куртуа жароҳат олгач, Кейлор Навас "Реал Мадрид"га қайтишга уриниб кўрган
01 янв 2024 16:21
Янгиликлар
Куртуа жароҳат олгач, Кейлор Навас "Реал Мадрид"га қайтишга уриниб кўрган
"Marca"нинг ёзишича, август ойида Коста-Рика термаси дарвозабонининг агенти унинг хизматларини испан клубига таклиф қилган.
Бироқ "Мадрид" Кепа Аррисабалагани "Челси"дан ижарага олишни маъқул кўрган.
Ёдингизда бўлса, Навас 2014 - 2019 йилларда "Реал" шарафини ҳимоя қилган. "Қайморқанглилар" сафида у Испания чемпионати ва Суперкубогини қўлга киритган, уч бор Чемпионлар Лигаси ва УЕФА Суперкубогида зафар қучган, яна тўрт марта клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб бўлган.
Айни дамда Навас ПСЖ дарвозабони ҳисобланади, аммо жамоада асосий таркиб вакили эмас. 37 ёшли голкипер бу мавсум француз клуби сафида расмий учрашувда майдонга тушганича йўқ.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Месси "Америка қироли" мукофотини қўлга кирита олмади. Уни "Фламенго" ярим ҳимоячиси ортда қолдирди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Фикрлар