UZ

Сўнгги янгиликлар

14:29Сергеев, Дориев, Мозговой... Суперлиганинг 1-давра рамзий терма жамоаси  2 14:16Шойқулов "Андижон"дан кетди  0 13:46Итальян клуби Санчо учун МЮга 10+5 млн евро таклиф қилди  1 13:17"Ювентус" Рэшфорд билан шартнома имзоламоқчи  1 12:26Зинченко Лондоннинг бошқа клубига ўтиши мумкин  0 11:58"Ньюкасл" 55 млн фунтлик трансферни амалга оширди  1 11:32"Реал" Мак Аллистерга қизиқмоқда, аммо...  2 11:00Родриго “Арсенал“га ўтиши учун аниқ бир талабни қўйди  11 10:34А Сериянинг яна бир тўпурари Саудияга йўл олиши мумкин  1 09:24Допинг сабаб икки йил футбол ўйнамаган жаҳон чемпиони Б Серия жамоасига ўтди  1 08:55“Реал“ ҳужумчиси икки ойга сафдан чиқди  2 08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  1 07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  5 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  5

Куртуа гол уриши мумкин эди, "Реал" айнан у туфайли мағлубиятдан қутилиб қолди Янгиликлар

Куртуа гол уриши мумкин эди, "Реал" айнан у туфайли мағлубиятдан қутилиб қолди

"Реал" "Валенсия"га қарши баҳснинг қўшиб берилган бешинчи дақиқасида гол уришга эришди ва ҳаммаси Тибо Куртуа сабабли содир бўлди.

- 93-дақиқа. Родриго "Реал" жарима майдончасига кирди, Начо ундан тўпни олиб қўйиб, жамоадошига пас беришга уринди, аммо тўп Вальехога тушди. Тибо дарвозасидан чиқиб, бурчакни ёпди ва сейв орқали, ҳисоб 0:2 бўлишидан асради.


- 95-дақиқа. Куртуа бурчакдан узатиладиган тўп учун рақиб жарима майдончасига кирди ва ўзи бўйидан унумли фойдаланди: Ҳаводаги курашда Кондогбияни мағлуб этиб, зарба берди - "Валенсия" посбони Доменек тўпни қайтарди.


Гарай тўпни тепиб юборишга уринди, аммо тўп Бенземага тушди.

Совуққон франциялик зарба берди ва ўзининг чемпионатдаги 12-голини урди (ассистентлик Куртуага тегишли десак ҳам бўлаверади).

Сўнгги дақиқаларда дарвозабон сейви ва рақиб майдонасидаги фаоллиги "Реал"га дуранг келтирди.


"У рақиб жарима майдонасига боришга қарор қилди ва бу билан ҳеч қачон таслим бўлмаслигимизни кўрсатди. Ҳисобни тенглаштириш учун катта куч сарфладик" - деди Зидан.


Дарвозабоннинг ўзи қарорига қуйидагича изоҳ берди:

"Бўйим 2 метр - бу катта устунлик. Стандартларга борсам, рақиблар асабийлашишини билгандим. Тони Кроос узатмани яқин бурчакка йўналтирди, мен эса узатмага мослашиб, тўпга зарба бердим. Кейин тўп Бенземага тушди ва ҳисоб тенглашди".

- Куртуа жорий мавсум рақиб дарвозасига зарба берган иккинчи посбонга айланди. Биринчиси "Леганес"даги Хуан Сориано бўлган.

- Куртуа жорий мавсум бош билан зарба бериш бўйича Месси ва Фекирдан яхшироқ натижа қайд этди; Гризманн ва Бэйлнинг зарбалари Тибоники билан тенг.


"Реал" ва "Барселона" 35 очко билан турнир жадвалида етакчи бўлиб туришибди: "Барселона" ҳам бу турда дуранг қайд этди, "Реал" ўзиб кетиш имкониятидан фойдалана олмади.


Кўчирилган "Эл-Классико" чоршанба куни бўлиб ўтади.


Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика