Куртуанинг ортидан Эдер Милитао ҳам деярли бир мавсумга сафдан чиқди

Administrator
13 авг 2023
Футболчи ҳам худди Куртуага ўхшаш жароҳат орттириб олди.

"Реал Мадрид" футболчиси Эдер Милитаонинг жароҳати оғир бўлиб чиқди. Ҳимоячининг тикланиб, сафга қайтиши учун камида тўққиз ой вақт талаб этилади. Агарда барчаси жуда зўр ўтадиган бўлса, Эдер олти ойда ҳам сафга қайтиши мумкин, аммо бунинг эҳтимоли жуда кам. 

Маълумот учун, футболчи "Атлетик"ка қарши учрашувда жароҳат олиб, майдонни кўз ёшлар билан тарк этганди. Милитао тиззасининг хочсимон боғлами шикастлангани тасдиқланди. Худди шундай жароҳатни яқиндагина Тибо Куртуа ҳам орттириб олганди.


AdministratorМуаллиф
Манба: AS