

Бу ҳақда "ирислар" бош мураббийи Рональд Куман маълум қилди. Олдинроқ, "Суонси" исландияликни 45 млн. фунт эвазига сотмагани маълум бўлганди.
"Биз Сигурдссонни харид қилишга яқинмиз, аммо бироз кутиб туриш лозим. Ҳамма бизга уч футболчи кераклигини билади, уларнинг иккиси ҳужумчи" - дейди Куман.
Сўнгги мавсум Гилфи Сигурдссон АПлнинг 38 та учрашувида 9 та гол урди ва 13 та голли пас берди.



