Куман "Реал Сосьедад"га қарши 4:2 ҳақида: "Чемпионатни ғалаба билан бошлаш муҳим - биз буни Мессисиз эплай олдик"
16 авг 2021 07:06
Янгиликлар
Куман "Реал Сосьедад"га қарши 4:2 ҳақида: "Чемпионатни ғалаба билан бошлаш муҳим - биз буни Мессисиз эплай олдик"
"Барселона" бош мураббийи Рональд Куман Ла Лига 1-тур доирасидаги "Реал Сосьедад" (4:2)га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
"Чемпионатни доим ғалаба билан бошлаш муҳим. Ижобий кўриниш яратиш бизга жуда муҳим эди. Бу Лео Мессисиз илк ўйин эди ва биз усиз ғалаба қозона олдик.
Дастлабки ярим соат фантастик даражада бўлди. Ўйинчилар майдонда тўп билан ва тўпсиз яхши ҳаракат қилишди. Ўйин давомида ўтказиб юборилган голлардан сўнг тез ўзимизга кела олдик. Рақибни ўйини учун фақатгина қарсак чалиш керак", - дейди Куман.
"Сосьедад"га қарши ўйин Каталония клуби учун Лионель Мессининг ПСЖга ўтганидан сўнг илк баҳс бўлди.
Ўхшаш янгиликлар
00:46
3:0 дан кейин хотиржамликка ўрин йўқ! Арбелоа "Ман Сити"га қарши жавоб ўйинидан нима кутмоқда? 2
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар