

Кулушевски тез орада "Ювентус" билан расман шартнома имзолайди.
"Ювентус" "Аталанта"нинг истеъдодли футболчиси учун 35 миллион евро тўлаши кутилмоқда.
Кулушевски 2019/20 йилги мавсум сўнггига қадар "Парма"да ижара асосида ўйнайди.
Деян жорий мавсум А Серияда 17та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 7та ассист қайд этган.







