

Грэм Поттер бошчилигидаги жамоа барча турнирларда сўнгги 4 ўйинда мағлуб бўлди, АПЛ доирасида эса сўнгги 5 ўйиннинг 3тасида ютқазган жамоа 2 марта дуранг ўйнади.
"Бу оғриқли бўлди, ушбу стадионга 3 очко учун келгандик. "Ньюкасл" ҳозир яхши ҳолатда эканлигини биламиз, улар анча чиройли ўйин кўрсатишмоқда. Айниқса ўз майдонида мухлислари учун қаттиқ ҳаракат қилишяпти.
"Челси" ёмон ўйин кўрсатди, барчасига ўзимиз айбдормиз. Бир-биримизга эътибор бериб, ишлашда тўхтамасдан "Челси"ни ўзи истаган ўрнига қайтаришимиз керак. Танаффус ҳозир биз учун жуда муҳим. Бироз куч тўплаб, хатоларни қидириб, ЖЧдан кейин "Челси"га ғайратга тўла бўлиб қайтишимиз керак", - деди ҳимоячи.



